https://sputniknews.uz/20221207/boku-ozbekiston-30556369.html
Бокуда Ўзбекистон киноси кунлари бўлиб ўтмоқда - фото
Бокуда Ўзбекистон киноси кунлари бўлиб ўтмоқда - фото
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон киноси кунларида гуруҳ киноижодкорлар жумладан, Лола Элтоева, Элдор Мамедов, Дилмурод Масаидов, Феруза Нодирова, Шоира Рауфбоева ва бошқалар иштирок... 07.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-07T17:55+0500
2022-12-07T17:55+0500
2022-12-07T17:55+0500
маданият
фильм
боку
ўзбекистон кинематография агентлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/07/30556567_0:68:1280:788_1920x0_80_0_0_2d68b79245da876ad947f85efd0f3622.jpg
ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Озарбайжоннинг Боку шаҳрида Ўзбекистон киноси кунлари бўлиб ўтмоқда. Кино кунлари доирасида озарбайжонлик кино мухлисларига бир қатор бадиий ва ҳужжатли фильмлар намойиш этилади, дея хабар берди Кинематография агентлиги.Тадбир Кинематография агентлиги ва Озарбайжон Маданият вазирлиги ташаббуси билaн бўлиб ўтмоқда.Унда Ўзбекистондан гуруҳ киноижодкорлар жумладан, Лола Элтоева, Элдор Мамедов, Дилмурод Масаидов, Феруза Нодирова, Шоира Рауфбоева ва бошқалар иштирок этишмоқда.Киноижодкорлар Озарбайжон миллий кино фондига ташриф буюришди.Кино фонди раҳбари Жамил Гулиев ўз сўзида икки мамлакат кино усталари ҳамкорлиги узоқ тарихга эга эканлиги, сўнги йилларда бу ҳамкорлик тобора ривожланиб бораётганини эътироф этди.Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов ҳамкорлик учун барча имкониятлар сафарбарлик қилинишини маълум қилди.Кино кунлари доирасида “Азалий дўстлик ва қардошлик”, “Аёл қисмати”, “Фариданинг 2000 қўшиғи”, “Барон 2: Соғинч”, “Мақсуд Шайхзода” сингари бадиий ва ҳужжатли фильмлар намойиш этилади.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистоннинг йирик киностудиялари раҳбарларининг ишчи учрашувида МДҲ фильмларини дубляж қилишда ягона марказлаштирилган жамғарма ташкил этилиши маълум қилинганди.Жамғарма халқаро фестиваллар ва кино кунларида иштирок этаётган фильмларни таржима қилиш ва дубляж ишлари билан шуғулланиши кутилмоқда.
боку
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/07/30556567_70:0:1210:855_1920x0_80_0_0_81199550748533148ed1f895cb78f449.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
маданият, фильм, боку, ўзбекистон кинематография агентлиги
маданият, фильм, боку, ўзбекистон кинематография агентлиги
Бокуда Ўзбекистон киноси кунлари бўлиб ўтмоқда - фото
Ўзбекистон киноси кунларида гуруҳ киноижодкорлар жумладан, Лола Элтоева, Элдор Мамедов, Дилмурод Масаидов, Феруза Нодирова, Шоира Рауфбоева ва бошқалар иштирок этишмоқда.
ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Озарбайжоннинг Боку шаҳрида Ўзбекистон киноси кунлари бўлиб ўтмоқда. Кино кунлари доирасида озарбайжонлик кино мухлисларига бир қатор бадиий ва ҳужжатли фильмлар намойиш этилади, дея хабар берди Кинематография
агентлиги. Тадбир Кинематография агентлиги ва Озарбайжон Маданият вазирлиги ташаббуси билaн бўлиб ўтмоқда.
Унда Ўзбекистондан гуруҳ киноижодкорлар жумладан, Лола Элтоева, Элдор Мамедов, Дилмурод Масаидов, Феруза Нодирова, Шоира Рауфбоева ва бошқалар иштирок этишмоқда.
Киноижодкорлар Озарбайжон миллий кино фондига ташриф буюришди.
Кино фонди раҳбари Жамил Гулиев ўз сўзида икки мамлакат кино усталари ҳамкорлиги узоқ тарихга эга эканлиги, сўнги йилларда бу ҳамкорлик тобора ривожланиб бораётганини эътироф этди.
Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов ҳамкорлик учун барча имкониятлар сафарбарлик қилинишини маълум қилди.
Кино кунлари доирасида “Азалий дўстлик ва қардошлик”, “Аёл қисмати”, “Фариданинг 2000 қўшиғи”, “Барон 2: Соғинч”, “Мақсуд Шайхзода” сингари бадиий ва ҳужжатли фильмлар намойиш этилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистоннинг йирик киностудиялари раҳбарларининг ишчи учрашувида МДҲ фильмларини дубляж қилишда ягона марказлаштирилган жамғарма ташкил этилиши маълум қилинганди.
Жамғарма халқаро фестиваллар ва кино кунларида иштирок этаётган фильмларни таржима қилиш ва дубляж ишлари билан шуғулланиши
кутилмоқда.