Андижондан қатор ҳудудларга қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилмоқда

© АО "Узбекистон темир йуллари"Посадка на поезд без распечатки электронных билетов
Посадка на поезд без распечатки электронных билетов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.12.2022
Oбуна бўлиш
"Ўзтемирйўлйўловчи" темир йўл ташувларига бўлган талабларни қондириш мақсадида Андижондан Хива, Термиз ва Қўнғиротга қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилиши маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Андижон вилоятидан Хива, Термиз ва Қўнғиротга қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда "Ўзтемирйўлйўловчи" матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хусусан, 126-сонли Андижон — Хива йўналиши 12 декабрдан бошлаб ҳар куни қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
Андижон 08:28 — Хива 06:58
125-сонли Хива — Андижон йўналиши 13 декабрдан бошлаб ҳар куни қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
Хива 08:28 — Андижон 06:56
Шунингдек, 129-сонли Термиз — Андижон йўналиши 12 декабрдан бошлаб, ҳафтанинг ҳар душанба, чоршанба, жума ва шанба кунлари қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
Термиз 15:25 — Андижон 12:56
130-сонли Андижон -Термиз йўналиши 13 декабрдан бошлаб, ҳафтанинг ҳар сешанба, пайшанба, жума ва якшанба кунлари қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
Андижон 14:28 — Термиз 11:27
Бундан ташқари, 128-сонли Андижон — Қўнғирот йўналиши 11 декабрдан бошлаб ҳафтанинг ҳар якшанба ва чоршанба кунлари қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
Андижон 15:52 — Наманган 17:57 — Қўнғирот 18:22
127 сонли Қўнғирот — Андижон йўналиши 13 декабрдан бошлаб ҳар сешанба ва шанба кунлари қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
Қўнғирот 09:33 — Наманган 10:18 — Андижон 12:27
Қайд этилишича, бу қатновлар мамлакатда ички ва ташқи туризм салоҳиятини янада ривожлантириш, маҳаллий фуқаролар ва хорижий туристларнинг темир йўл ташувларига бўлган талабларини қондириш мақсадида йўлга қўйилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0