Санкцияларни қайта кўриб чиқиш вақти келди - Орбан

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишПремьер-министр Венгрии Виктор Орбан
Премьер-министр Венгрии Виктор Орбан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.12.2022
Oбуна бўлиш
Венгрия бош вазири Орбан Макроннинг Украинадаги можаро Европа учун қимматга тушиши ҳақидаги сўзларини қўллаб-қувватлади.
ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Европа Украинадаги вазиятга аралашиш билан боғлиқ харажатлар туфайли Россияга қарши санкцияларни қайта кўриб чиқиши керак, деди Венгрия бош вазири Виктор Орбан ўзининг Twitter’даги саҳифасида.
Аввалроқ Франция президенти Эммануэль Макрон Европа ва АҚШ Украинадаги можарода “бир хил принциплар учун” иштирок этаётгани, бироқ улар тўлаётган нарх Атлантика океанининг ҳар икки томонида бир хил эмаслигини айтган эди.

“Президент Макрон ҳақ: Россия ва Украина ўртасидаги можаронинг нархи Атлантика океанининг ҳар икки томонида бир хил эмас. Агар Европа саноатини омон сақлаб қолишини истасак, энергия инқирозини тезда ҳал қилишимиз керак. Санкцияларни қайта кўриб чиқиш вақти келди”, - деб ёзади сиёсатчи.

Эслатиб ўтамиз, Украинада махсус операция бошланганидан сўнг АҚШ бошчилигида Ғарб давлатлари Москвага нисбатан санкциялар босимини кескин кучайтирди. Россия экспорти соҳаси, банк ва бошқа соҳаларига нисбатан кескин санкциялар жорий этилди. Лекин ўтган вақт давомида улар кетилган натижага олиб келмади, рубл қуламади, Россия иқтисодиёти барбод бўлмади. Европа ва АҚШда эса санкциялар оқибатида электр энергияси, ёқилғи ва озиқ-овқат нархларининг ошди.
Россия президенти Владимир Путин Россияни жиловлаш ва заифлаштириш сиёсати Ғарбнинг узоқ муддатли стратегияси эканлигини ва чекловлар бутун дунё иқтисодиётига жиддий зарба берганини айтди. Россия раҳбарининг сўзларига кўра, АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг асосий мақсади - дунёда миллионлаб одамлар ҳаётини ёмонлаштиришдир.
Янгиликлар лентаси
0