Ўзбекистон Туркия билан ҳарбий шартномани ратификация қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаФлаги Узбекистана и Турции
Флаги Узбекистана и Турции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.12.2022
Oбуна бўлиш
Битим Эрдоғаннинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида имзоланганди.
ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия билан ҳарбий доирадаги битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Ҳужжат бугун, 6 декабрь куни эълон қилинди, деб хабар берди РИА Новости “Халқ сўзи” газетасига таяниб.
Ратификация қилиш тўғрисидаги қонун Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган ва ноябрь ойида Ўзбекистон парламенти Сенати томонидан маъқулланган эди.
“Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Туркия Республикаси ҳукумати ўртасидаги ҳарбий ҳадли битим ратификация қилинсин”, - дейилади қонун матнида.
Келишув 29 март куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғаннинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида имзоланган эди.
Аввалроқ Сенат матбуот хизмати мазкур ҳужжат Ўзбекистон ва Туркия ўртасида ҳарбий тайёргарлик ва таълим, мудофаа саноати ҳамкорлиги, логистика, картография ва гидрография соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, миналар ва қўлбола портловчи қурилмаларга қарши курашиш бўйича тажриба алмашишни назарда тутаётгани ҳақида хабар берган эди.
Янгиликлар лентаси
0