Ўзбекистон Марказий Осиёда ўзаро ишончни мустаҳкамлади – ЕОТБ

© Sputnik / Дильшода РахматоваФлаги центральноазиатских государств
Флаги центральноазиатских государств - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.12.2022
Oбуна бўлиш
Евроосиё тараққиёт банки маълумотларига кўра, мамлакатнинг янгиланган сиёсий йўналиши муносабати билан минтақада минтақавийлаштириш жараёнлари сезиларли даражада тезлашди.
ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Ўзбекистон 2017 йилдан бошлаб Марказий Осиёда давлатлараро муносабатларнинг нормаллашувига узоқ вақтдан бери тўсқинлик қилаётган кўплаб сиёсий тўсиқларни олиб ташлади. Евроосиё тараққиёт банки (ЕОТБ) таҳлилчилари 6 декабрь, сешанба куни чоп этилган “Марказий Осиё сув-энергетика мажмуасини тартибга солиш” ҳисоботида шундай фикр билдирмоқда.
“Марказий Осиёда минтақавийлашув жараёнлари Ўзбекистоннинг (минтақа – Sputnik) мамлакатлари ўртасида ишончни мустаҳкамлаш бўйича янгиланган сиёсий йўналиши муносабати билан сезиларли тезлашди”, - деб ёзади ҳисобот муаллифлари.
Агар минтақадаги сув-энергетика мажмуи муаммоларига алоҳида тўхталадиган бўлсак, уларнинг сабаблари Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида бу йўналишда мустаҳкам ҳамкорлик йўқлигида экани кўринади.
Буни қуйидаги факт тасдиқлайди: 1993 йилдан 2010 йилгача сув-энергетика ўзаро ҳамкорлиги бўйича тайёрланган шартномаларнинг бирортаси ҳам Марказий Осиё мамлакатлари томонидан бир овоздан маъқулланмаган, деб таъкидлайди ЕОТБ.
Ўзбекистон 2017 йилда минтақа давлатлари ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича бир қанча қадамларни таклиф қилди: давлат раҳбарларининг маслаҳат учрашувларини ўтказиш, минтақавий иқтисодий форум яратиш, ҳамда минтақа етакчилари ассоциациясини ташкил этиш.
Бундан ташқари, ўша 2017 йилда Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатлари билан 25 йиллик танаффусдан сўнг Тошкент ва Душанбе ўртасида ҳаво қатнови тикланди, дея эслатган банк таҳлилчилари.
“Бир йил ўтиб Тожикистон ва Ўзбекистон виза режимини бекор қилди, ўша йили мамлакатлар ўртасида стратегик шериклик тўғрисида шартнома имзоланди. 30 йилдан сўнг Тожикистон ва Ўзбекистон темир йўл алоқасини тиклади: 2022 йил 21 июнь куни биринчи поезд Душанбедан Тошкентга етиб келди”, - дея қайд этган ЕОТБ.
Сувдан фойдаланиш соҳасида икки томонлама асосда Ўзбекистон Тожикистон ва Қозоғистон билан ҳамкорликни мустаҳкамлади, хусусан, Роғун ГЭСи ва Зарафшон дарёсида иккита гидроэлектр станция қурилишини биргаликда молиялаштириш бўйича келишувга эришилди.
“Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамда Қозоғистон ва Ўзбекистон Қамбарота ГЭС-1 лойиҳасида акциядорлик улуши бўйича келишувга эришди. Қозоғистон ва Тожикистон энергетика тизимларини ривожлантиришда яқинроқ ҳамкорлик қилиш имкониятларини кўриб чиқмоқда”, - дейилади ҳисоботда.
Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги ҳамкорлик ЕОИИ форматида ҳам маълум даражада ривожланди. Қозоғистон ва Қирғизистон ЕОИИнинг тўлақонли аъзолари, Ўзбекистон 2020 йил 11 декабрдан бошлаб ЕОИИ кузатувчиси мақомига эга, дея аниқлик киритди банк.
Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити сув-энергетика муаммолари муҳокамасига ҳам ижобий таъсир кўрсатди – Ташкилотга аъзо давлатлар тоза ичимлик суви етишмаслиги бугунги куннинг жиддий муаммоси эканини алоҳида таъкидладилар.
“Декларацияда барқарор ривожланиш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишга эътиборни кучайтириш зарурлиги қайд этилган. Орол денгизининг қуриши билан боғлиқ кенг кўламли муаммоларни ҳал қилишда БМТнинг манфаатдор давлатлар ва тузилмалар билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда”, - деб ёзади ЕОТБ.
Янгиликлар лентаси
0