https://sputniknews.uz/20221206/moskvada-keksa-ayolni-yongindan-qutqarib-qolgan-ozbekistonlik-taqdirlandi-30540084.html
Москвада кекса аёлни ёнғиндан қутқариб қолган ўзбекистонлик тақдирланди
Москвада кекса аёлни ёнғиндан қутқариб қолган ўзбекистонлик тақдирланди
Sputnik Ўзбекистон
“СтоЛИЧНИЕ истории” танлови ғолиб бўлган ўзбекистонлик Жамшид Аслонов тақдирланди. 06.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-06T21:30+0500
2022-12-06T21:30+0500
2023-04-05T18:42+0500
жамият
мигрантлар
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/06/30538495_0:120:1280:840_1920x0_80_0_0_c7e42ea36446f440be517c5051f6ae30.jpg
ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Москвада кекса аёлни ёнғиндан қутқариб қолган ўзбекистонлик Жамшид Аслонов тақдирланди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.Россия пойтахтида “СтоЛИЧНИЕ истории” танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Эзгу ишларга қўл урган, қаҳрамонлик кўрсатган бир қатор чет эл фуқаролари муносиб тақдирланишди.Тақдирланганлар орасида ўзбекистонлик Жамшид Аслонов ҳам бор. У москвалик Антон Иванов билан ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, ёнғиндан кекса аёлни қутқариб қолган.Шунингдек, танловда Тожикистон, Қирғизистон, Молдова ва Беларусь фуқаролари турли номинацияларда ғолиб бўлишган.Уларнинг ҳар бири эсдалик диплом ва танловнинг махсус совғаси ҳамда ғолиблар билан интервью киритилган "СтоЛИЧНИЕ истории" тўпламини олишган.“СтоЛИЧНИЕ истории” танлови Москва шаҳрининг миллий сиёсат ва минтақалараро алоқалар департаменти кўмагига ўтказилмоқда. 300 нафардан зиёд киши унда қатнашган.Миграция сиёсати, хорижликларнинг ижтимоий ва маданий мослашиши ва интеграцияси соҳасидаги танловнинг асосий мақсади пойтахт аҳолисига хорижлик фуқароларнинг москваликлар ва умуман жамият учун қилган қаҳрамона, эзгу ва фидокорона ишлари ҳақида сўзлаб беришдан иборат.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/06/30538495_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_555730d474b0b5933639bfe1f967d1ec.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, мигрантлар, россия
жамият, мигрантлар, россия
Москвада кекса аёлни ёнғиндан қутқариб қолган ўзбекистонлик тақдирланди
21:30 06.12.2022 (янгиланди: 18:42 05.04.2023) “СтоЛИЧНИЕ истории” танлови ғолиб бўлган ўзбекистонлик Жамшид Аслонов тақдирланди.
ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Москвада кекса аёлни ёнғиндан қутқариб қолган ўзбекистонлик Жамшид Аслонов тақдирланди, деб хабар бермоқда
Sputnik мухбири.
Россия пойтахтида “СтоЛИЧНИЕ истории” танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Эзгу ишларга қўл урган, қаҳрамонлик кўрсатган бир қатор чет эл фуқаролари муносиб тақдирланишди.
Тақдирланганлар орасида ўзбекистонлик Жамшид Аслонов ҳам бор. У москвалик Антон Иванов билан ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, ёнғиндан кекса аёлни қутқариб қолган.
Шунингдек, танловда Тожикистон, Қирғизистон, Молдова ва Беларусь фуқаролари турли номинацияларда ғолиб бўлишган.
Уларнинг ҳар бири эсдалик диплом ва танловнинг махсус совғаси ҳамда ғолиблар билан интервью киритилган "СтоЛИЧНИЕ истории" тўпламини олишган.
“Танлов биринчи марта ўтказилмоқда, унинг муқобили йўқ. Биз Россия иккинчи Ватанига айланган чет эл фуқароларининг қаҳрамонлик ишлари ҳақида турли хил ҳикояларни олдик. Улардан бири муаммога дуч келган одамни қутқариш учун ўз ҳаётини хавф остига қўйган, кимдир Улуғ Ватан уруши ва афғон урушлари қаҳрамонларининг тарихий хотирасини сақлаб қолиш билан шуғулланган, кимдир волонтёрлик фаолияти билан шуғулланади. Бироқ иштирокчиларнинг ҳар бири ўз меҳнати билан халқлар дўстлигини мустаҳкамлаш, пойтахтда миллатлараро муносабатларни уйғунлаштиришга ўз ҳиссасини қўшмоқда”, – дея изоҳ берди танлов натижаларига ташкилий қўмита раҳбари Эмма Рождественская.
“СтоЛИЧНИЕ истории” танлови Москва шаҳрининг миллий сиёсат ва минтақалараро алоқалар департаменти кўмагига ўтказилмоқда. 300 нафардан зиёд киши унда қатнашган.
Миграция сиёсати, хорижликларнинг ижтимоий ва маданий мослашиши ва интеграцияси соҳасидаги танловнинг асосий мақсади пойтахт аҳолисига хорижлик фуқароларнинг москваликлар ва умуман жамият учун қилган қаҳрамона, эзгу ва фидокорона ишлари ҳақида сўзлаб беришдан иборат.