Метродан фойдаланувчилар сони кескин ошди

© SputnikПрезентация новых вагонов в метро Ташкента
Презентация новых вагонов в метро Ташкента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.12.2022
Oбуна бўлиш
Тошкент метрополитени йўловчилардан метрополитендан фойдаланиш қоидаларига доимий амал қилишларини сўрамоқда.
ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Кунлар совиши муносабати билан метродан фойдаланувчи йўловчиларнинг сони кескин ошди. Бу ҳақда Тошкент метрополитени хабар берди.
Қайд этилишича, 5 декабрь куни метродаги йўловчилар сони 620 минг кишини ташкил қилди. Бу кўрсатгич ўтган ҳафтанинг бир кунига нисбатан 105 минг (21%) йўловчига кўпайди.
“Бу метрополитенда ишловчилардан кўшимча масъулият ва жавобгарликни талаб қилади. Йўловчилар ушбу вазиятга тўғри баҳо берган ҳолда метрополитендан фойдаланиш қоидаларига доимий амал қилишларини сўраймиз”, дейилади хабарда.
Ҳаракатланиш вақтида йўловчилардан қуйидагилар таълаб қилинади:
Ўзаро ҳурматни сақлаш;
поезд ичидаги йўловчилар чиқиб кетгунига қадар кириш учун вагон эшиклари олдида турмаслик;
Манзилга келгач поездан чиқиш учун имкон қадар тезроқ ҳаракат қилиш;
Вагон эшикларига суянмаслик;
Шахсий буюмларни вагон ва метро ҳудудида қолдирмаслик.
Юқоридаги талабларга амал қилмаслик метро вагонлари эшиклари ишдан чиқишига, ҳар хил носозликлар келиб чиқишига ва бунинг натижасида оралиқ интервалларнинг узайиб кетишига олиб келади.
Шу билан бирга шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, метродан доимий тарзда фойдаланувчи йўловчилар тўловни банк ва транспорт карталари орқали амалга оширишса, ўз вақтларини тежашлари ҳамда касса олдидаги тирбандликни максимал даражада камайтиришига замин яратади.
Маълумот учун, ўтган йили декабрь ойида бир куннинг ўзида 400 минг йўловчига хизмат кўрсатилган.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент ер усти метроси бекатларига ном бериш жараёни бошланди. Унда 18 ёшга тўлган ва пойтахтда доимий ёки вақтинча рўйхатдан ўтган фуқаролар иштирок этишлари мумкин.
Янгиликлар лентаси
0