Маҳаллий йўналишларда қўшимча поездлар ҳаракати йўлга қўйилади

Oбуна бўлиш
Андижондан Хива, Термиз ва Қўнғиротга қўшимча йўловчи поездлар қатнайди.
ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Маҳаллиййўналишларда қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилди. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” хабар берди.
Қайд этилишича, қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати ички ва ташқи туризм салоҳиятини янада ривожлантириш, маҳаллий ва хорижий туристларнинг темир йўл ташувларига бўлган талабларини қондириш мақсадида йўлга қўйилди.
Темир йўл қатновлари қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
"Андижон — Хива — Андижон" йўналиши:
126-сонли "Андижон — Хива" йўналиши 12 декабрдан бошлаб ҳар куни ҳаракатланади: Андижон 08:28 — Хива 06:58;
125-сонли "Хива — Андижон" йўналиши 13 декабрдан бошлаб ҳар куни ҳаракатланади: Хива 08:28 — Андижон 06:56.
"Андижон — Термиз — Андижон" йўналиши:
129-сонли "Термиз — Андижон" йўналиши 12 декабрдан бошлаб, ҳафтанинг ҳар душанба, чоршанба, жума ва шанба кунлари ҳаракатланади: Термиз 15:25 — Андижон 12:56;
130-сонли "Андижон —Термиз" йўналиши 13 декабрдан бошлаб, ҳафтанинг ҳар сешанба, пайшанба, жума ва якшанба кунлари ҳаракатланади: Андижон 14:28 — Термиз 11:27.
"Қўнғирот — Андижон — Қўнғирот" йўналиши:
128-сонли "Андижон — Қўнғирот" йўналиши 11 декабрдан бошлаб ҳафтанинг ҳар якшанба ва чоршанба кунлари ҳаракатланади: Андижон 15:52 — Наманган 17:57 — Қўнғирот 18:22;
127 сонли "Қўнғирот — Андижон" йўналиши 13 декабрдан бошлаб ҳар сешанба ва шанба кунлари ҳаракатланади: Қўнғирот 09:33 — Наманган 10:18 — Андижон 12:27.
Маълумот учун, совуқ ҳамда қорли кунларда поездлар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида барча темир йўл участкаларида назорат янада кучайтирилди.
“Тошкент минтақавий темир йўл узели” унитар корхонасига қарашли барча станциялар, йўл масофаси, алоқа, электр таъминот корхоналари ишчи ходимлари томонидан, ана шундай совуқ ҳамда қорли кунларда поездлар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун кеча-ю кундуз иш олиб борилмоқда.
© Ўзтемирйўлйўловчи
Темир йўл - Sputnik Ўзбекистон
1/3
© Ўзтемирйўлйўловчи
Темир йўл - Sputnik Ўзбекистон
2/3
© Ўзтемирйўлйўловчи
Темир йўл - Sputnik Ўзбекистон
3/3
Янгиликлар лентаси
0