Курск аэродромига дронлар ҳужуми уюштирилди

© Sputnik / РИА Новости / Медиабанкка ўтишПроведение спецоперации ВС РФ
Проведение спецоперации ВС РФ  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.12.2022
Oбуна бўлиш
Курск аэродроми яқинидаги нефть омбори учувчисиз учиш аппарати ҳужуми оқибатида ёниб кетди
ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Россиянинг Курск вилоятидаги аэродромга учувчисиз учиш аппаратларидан ҳужум уюштирилди. Бу ҳақда РИА Новости вилоят губернатори Роман Старовоитга асосланиб, хабар берди.
“Дрон ҳужуми натижасида Курск аэродроми ҳудудида нефть сақлаш резервуари ёниб кетди. Қурбонлар йўқ. Ёнғин қуршаб олинган. Барча махсус хизматлар жойида ишламоқда”, - деб ёзган губернатор.
Курск аэропорти 24 февралдан бери фуқаролик самолётларини қабул қилмаяпти ва жўнатмаяпти – у ерда, шунингдек, Россиянинг жанубидаги ва марказидаги ўнта бошқа аэропортларда парвозларни чеклаш режими жорий этилган.
Бир кун аввал украиналик ҳарбийлар Саратов ва Рязан вилоятларидаги ҳарбий аэродромларга ҳужум қилишга уринган эди. Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Совет Иттифоқида ишлаб чиқарилган дронлар ишлатилган, аммо Россия авиацияси ҳаво мудофаасидан фойдаланган ҳолда паст баландликда учадиган ушбу қурилмаларни уриб туширган. Ҳужум вақтида техник ходимлардан уч нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди, яна тўрт нафари яраланди. Иккита самолёт корпусига озгина шикаст етган.
Ҳарбий департаментда таъкидлашларича, бу ҳужум билан Киев режими Россиянинг узоқ масофали авиациясининг жанговар ҳолатини ишдан чиқаришга уринган. Аммо бу Россия армиясининг Украина ҳарбий қўмондонлиги ва бошқарув тизимига ва тегишли мудофаа объектларига зарба беришига тўсқинлик қилмаган. Белгиланган барча 17 нишонга зарба берилган, зарба темир йўл орқали жанг кетаётган ҳудудларга қўшинлар ва хорижий қуролларни етказиб беришни тўхтатган.
Янгиликлар лентаси
0