Ички ишлар кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди - фото

Oбуна бўлиш
Ички ишлар вазири фуқароларга қийин вазиятларда кўмак кўрсатиш мақсадида тегишли буйруқ қабул қилди.
ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Ички ишлар органларининг барча шахсий таркиби кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди. Бу бўйича Ички ишлар вазирининг буйруғи қабул қилинди.
Бундай тартиб ноқулай об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда, фуқароларнинг осойишталигини таъминлаш, ҳаёти ва соғлиғи ҳамда мулкини ҳимоялаш, шунингдек қийин вазиятларда кўмак кўрсатиш мақсадида жорий этилди.
“Ўзингизга ёки яқинларингизга нисбатан ҳар қандай таҳдидли вазиятларда, хонадонда, кўчада ёки йўлларда бўлишингиздан қатъий назар Ички ишлар органларига 102, 1102 ва 1173 қисқа рақамлари орқали мурожаат қилишингизни сўраймиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, об-ҳавонинг кескин ўзгариши, қор ёғиши ва йўлларда музламалар ҳосил бўлгани сабабли йўл ҳаракати қатнашчилари бир қатор ноқулайликларга дуч келишмоқда. Ҳайдовчилар ва пиёдалар учун хавфни камайтириш мақсадида шаҳар маъмурияти музламаларни бартараф этиш бўйича тезкор ишларни амалга оширмоқда.
© Пресс-служба МВД
Министерство внутренних дел - Sputnik Ўзбекистон
1/10
Министерство внутренних дел - Sputnik Ўзбекистон
2/10
Министерство внутренних дел - Sputnik Ўзбекистон
3/10
Министерство внутренних дел - Sputnik Ўзбекистон
4/10
Министерство внутренних дел - Sputnik Ўзбекистон
5/10
Министерство внутренних дел - Sputnik Ўзбекистон
6/10
Министерство внутренних дел - Sputnik Ўзбекистон
7/10
Министерство внутренних дел - Sputnik Ўзбекистон
8/10
Министерство внутренних дел - Sputnik Ўзбекистон
9/10
Министерство внутренних дел - Sputnik Ўзбекистон
10/10
Янгиликлар лентаси
0