Европа ва АҚШ ўртасидаги океан кенгайиб, чуқурлашиб бормоқда

© Sputnik / Алексей ВитвицкийФлаги США и ЕС, архивное фото
Флаги США и ЕС, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.12.2022
Oбуна бўлиш
Европа ва АҚш ўртасида иқтисодий уруш бошланиши яқин. Ҳар ҳолда Европанинг сабри ва ресурслари тугаб бормоқда. АҚШ эса эски дуннинг сўнгги томчи қонини ҳам сўриб олишга тайёр.
Ҳар қандай талаба Евроосиё ва Шимолий Америка қитъаларини Атлантика океани ажратиб туришини билади. Мажозий маънода гапирадиган бўлсак, бугунги кунда Европа ва Қўшма Штатлар ҳам иккига бўлинган, фақат уларнинг географик чегарасидан фарқли ўлароқ, иттифоқчилар ўртасидаги геосиёсий тубсизлик аста-секин чуқуррлашиб ва кенгайиб бормоқда. Эммануэл Макрон CBS News телеканалида сўзлаган нутқида Ғарб дунёсининг икки маркази ўртасидаги муносабатларнинг аллақачон яққол кўриниб қолган ёқимсиз жиҳатини айтди.
Франция президенти, хусусан, Брюссел ва Вашингтоннинг Украина масаласида (яъни Россияга қарши) мутлақо бирдамлик позицияси борлигини, аммо иттифоқчиларнинг бугунги ҳолати умуман бир хил эмаслигини айтди. Макрон ҳозирги кун тартибидаги энг оғриқли масалалар, яъни энергия инқирози ва энергия нархларини назарда тутди. Санкцияларни қўллаш ва Россия энергия ресурсларини ўз-ўзини чеклаш бўйича барча талабларни тиришқоқлик билан бажарган Европа энди анча заиф ва қарам ҳолатда.
Бир йил олдин, масалан, Россия нефтининг Европа Иттифоқи энергия балансидаги улуши 30 фоиздан ортиқ эди, яъни танкердан Европа омоборларига қуйиладиган ҳар учинчи баррель Россиядан эди. Айни пайтда хом рус нефтининг улуши 21 фоизга камайди, аммо, афтидан, барча санкциялар ва уринишларга қарамай, Россия қора олтини Европа таъминотида ҳали ҳам бешдан бир қисмини ташкил қилади.
Табиий газ билан ҳам худди шундай ҳолат. Бундан роппа-роса бир йил аввал қувурлар ва газ ташувчилар Европа Иттифоқига 200 миллиард куб метрдан ортиқ ёқилғи етказиб берган, бу умумий истеъмолнинг қарийб 40 фоизини ташкил қилган. Титаник ҳаракатлар ва молиявий йўқотишлар эвазига Европа жорий йилнинг иккинчи чорагида бу кўрсаткични 23 фоизга камайтиришга муваффақ бўлди.
Келинг ҳаммасини батафсил ҳисоблайлик: асосий харидорга етказиб беришнинг бундай кескин қисқариши - албатта Россия учун ҳам қийинчиликлар келтириб чиқарди ва маҳаллий Газпромга зарар келтирди. Бунинг бевосита оқибати газ ишлаб чиқаришнинг пасайиши ва Шарққа логистика бурилиш бўлди. Бе ерда ҳам сезиларли харажатлар ва қийинчиликлар мавжуд. Аммо Россия ва Европа ўртасида асосий фарқ бор - бу бизнинг ички бозоримизнинг тўлиқ таъминлангани, ҳудудларни газлаштириш давлат ҳисобидан жадал суръатлар билан амалга оширилаётгани, юқори даромадга эга бўлмаган фуқаролар ҳам газдан фойдаланиши учун имконият мавжудлиги.
Европада эса - вазият мутлаво тескари. Тез ўсиб бораётган озиқ-овқат савати нархи, тўхтовсиз ишлаётган Брюсселдаги Евро босмахонаси - охир оқибат инфляция даражасини оширмоқда. Аммо асосий муаммо бу - ёқилғи ресурсларнинг кучли танқислиги. Чунки Россиянинг ўрнини босиш аслида жуда қийин бўлиб чиқди.
Суюлтирилган газнинг асосий етказиб берувчиси Қатар ишлаб чиқаришни қарийб учдан бирига, йилига 110 миллион тоннагача оширмоқда, бироқ бу ўсишнинг асосий улушини Хитойга етказиб бериш бўйича аллақачон шартнома тузилган.
Йирик нефть экспортчиси бўлган Саудия Арабистони яқинда Жо Байден билан шахсий дўстлигини очиқчасига рад этиб, Америка ички ва ташқи сиёсий кун тартиби фойдасига ишлаб чиқаришни кўпайтиришдан бош тортди. Кечагина Россия нефтига нарх чегараси жорий қилинган масхарабозликдан сўнг, саудияликлар асосий скрипкалардан бирини ўйнайдиган ОПEК мамлакатлари молиявий йўқотишларни қоплаш учун ишлаб чиқаришни янада қисқартиришга қарор қилишди.
Бу ерда, албатта, айтиш керакки, ОПEК ва араб нефтчилари бундай қарорга Москва олдидаги иттифоқчилик бурчи бажариш учун қилмаган. Ҳаммаси анча оддий. Ҳозирда Украинада ёдгорликлари оммавий равишда вайрон қилинаётган дунёга машҳур адабиёт даҳоси бундан 200 йил аввал шундай ёзган эди: “Унинг мисоли бошқаларга учун илмдир” (Его пример другим наука).
Бу ибора нефть қазиб олувчи мамлакатлар раҳбарларининг кайфиятни жуда яхши тасвирлайди. Ким билан гегемон бу сафар АҚШ сиёсатчилари ва киночилари "ёмон бола" ролига қайси давлатни танлайди.
Вашингтон ва мустақиллигини йўқотган Брюссельнинг ҳаракатлари бундан буён аввалги бозор қоидалари амал қилмайди, мутлақ қароқчилик ва талончилик усуллари қўлланилади.
Шу ерда биз Эммануэл Макрон билан суҳбатга қайтамиз.
Кўрилган чора-тадбирлар натижасида нефть ва газ билан тўлиқ таъминланган Қўшма Штатлар Европага асосий ресурслар етказиб берувчига айланди. Ҳажмида эмас, танқидийлигида. Россия импорт каналини йўқотган Европа Иттифоқи хориждан нефть ва газ сотиб олиш учун тишларини ғижирлатиб, баъзида қўшимча танкерлар ёки газ ташувчиларни сўрайди.
Айнан шу нарса ҳақида Франция президенти ҳеч қандай дипломатик хижолат бўлмасдан, тўғридан-тўғри гапирмоқда. Бу ҳолат декабрдан анча олдин маълум эди. Бу ҳақда кўплаб россиялик ва бир қанча айниқса жасур Ғарб таҳлилчилари ёзиб, Европа танланган йўлдан бориб, муқаррар равишда ташқи қарамлик илгагига тушиб қолишидан огоҳлантирган эдилар.
Бироқ, амалиёт шуни кўрсатадики, Ғарбнинг замонавий сиёсий раҳбарлари рақамлар, мантиқ ва исботланган ҳамкорлик занжирларига эмас, балки Россия бироз кучлироқ, бойроқ бўлиши мумкин эмас, деган умиддан келиб чиқадиган ўткинчи истаклари ва ваҳима хуружларига кўпроқ асосланиб қарор қабул қилишар экан.
Кенг эълон қилинган Ғарб бирдамлиги барча жабҳаларда дарз кетмоқда кетмоқда ва яшириш қийин бўлган муаммолар тўплами кўпаймоқда. Европа энди чиндан ҳам қутулишга ҳаракат қилмаяпти.
Макроннинг телевидениедаги чиқиши билан деярли бир вақтда Европа комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унинг раҳбари Урсула фон дер Ляен ортиқча муболағасиз Европа АҚШ билан савдо урушига тайёр бўлиши керак, деди. Чунки Америка инфляцияни пасайтириш тўғрисидаги қонунни амалга ошириш доирасида аллақачон европалик йирик ишлаб чиқарувчиларни очиқчасига ўзига ағдириб олмоқда. Вашингтон уларни имтиёзли энергия манбаалари билан жалб қилмоқда. Ваҳоланки АҚШнинг ўзи бироз олдин Брюсселни айнан ушбу имтиёзларни корпрацияларга тақдим этишдан воз кечишга кўндирган эди.
Умуман олганда, ғарбий қўшниларимизнинг бундау ўзаро тортишувларини томоша қилиш қизиқ. Ҳаммаси худди "Бриллиантовая рука" фильмидагидек. Бетакрор Андрей Миронов ўзининг жиноий бошлиғига телефон қилиб: "Шэф, ҳаммаси тамом бўлди! Гипс олиб ташланди, мижоз кетмоқда!" деганидагидек. Бугун ўша жиноятчилар ўрнида Европа раҳбарлари - уларнинг асосий солиқ тўловчилари секин-аста чемоданларни йиғишмоқда.
Умид қиламизки, фон дер Ляен хоним айтган савдо уруши бир куни бошланади ва биз уни иссиқ уйларда ўтириб мириқиб томоша қиламиз.
Янгиликлар лентаси
0