Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Ер аҳолисининг 50 фоизига семизлик хавф солмоқда - ЖССТ

© CookelmaПолный мужчина у холодильника с бутербродом в руках
Полный мужчина у холодильника с бутербродом в руках  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.12.2022
Oбуна бўлиш
Саккиз йилдан сўнг Ер аҳолисининг қарийб ярми семизликдан азият чекиши мумкин
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, сўнгги 30 йилда дунёда семиз одамлар сони уч баравар ошган. Хусусан, 5 ёшдан 19 ёшгача бўлган 340 миллиондан зиёд болалар ва ўсмирлар шу дардга дучор бўлган.
2030 йилга бориб ер юзи аҳолисининг қарийб 45% семириб кетиши мумкин. Европа ва Марказий Осиёда яшовчи катта ёшли аҳолининг 60% ортиқча вазн ва семиришдан азият чекмоқда. Ҳар уч боладан бирига шу ташхис қўйилган. Семизлик оқибатида келиб чиқадиган касалликлар туфайли Европа ва Марказий Осиёда йилига 1,2 миллион киши ҳаётдан кўз юммоқда.
Шу сабабли ЖССТ жорий йил май ойидан семизликни дунё бўйича эпидемия деб эълон қилган.
Янгиликлар лентаси
0