Беш вилоятда еттита янги цемент заводи ишга туширилди

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишЛиния по производству цемента
Линия по производству цемента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.12.2022
Oбуна бўлиш
2022-2023 йилларда 8 вилоятда 12 вилоятда янги цемент заводлари ишга туширилиши режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Андижон, Навоий, Наманган, Қашқадарё ва Фарғона 2022 йилда йиллик қуввати 6,8 млн. тоннага тенг 7 та янги цемент ишлаб чиқариш заводи ишга туширилди ва республика бўйича қувват 27,1 млн.тоннага етди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси матбуот хизмати раҳбари Жамшид Шерметов маълум қилди.
Уюшмас вакилига кўра, республика бўйича 2022 йилда жами цемент ишлаб чиқариш ҳажми 15,2 млн тоннани ташкил этиши ва ўтган йилга (14,2 млн тонна) нисбатан 7 фоизга ўсиш таъминланиши кутилмоқда.
2022 йилда марказлаштирилган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган объeктлар қурилишига ўртача биржа котировка нархларида тўғридан-тўғри шартномалар бўйича 60 минг тонна цемент харид қилинган. Ўтган 3 чоракда биржа савдоларида бир тонна портланд цемент ўртача 583 минг (ҚҚС билан) сўмдан сотилган.
Маълумотларга кўра, шу йилнинг ўтган даврида 1,9 млн тонна цемент импорт қилинган. 2022 йилнинг ўтган 10 ой даврида 9,5 млн. долларлик цeмeнт экспорт қилинди. Биржа савдолари орқали 6 млн 37 минг тонна цемент сотилиши таъминланган.
2022 йилда “Қизилқумцемент” АЖ томонидан умумий қиймати 137 млн доллар бўлган йиллик қуввати 1 млн 800 минг тонна клинкер ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Шунингдек, “Rash milk”, “Наманганцемент” (II-босқич), “Қарши кончи цемент”, “Farg'ona Yasin qurilish mollari” (2-босқич), “Шаффоф цемент саноати” ва “Жаҳон Евро Сервис” МЧЖ каби цемент ишлаб чиқариш лойиҳалари ўз фаолиятини бошлади.
Бундан ташқари, 2022-2023 йилларда цемент ишлаб чиқариш бўйича амалга ошириладиган инвестицион лойиҳаларнинг манзилли рўйхатига кўра Андижон вилоятида 2 та, Жиззах вилоятида 1 та, Қашқадарё вилоятида 1 та, Навоий вилоятида 1 та, Наманган вилоятида 2 та, Самарқандда 2 та, Тошкент вилоятида 1 та, Фарғона вилоятида эса 2 та янги цемент заводлари барпо этиш режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0