Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

АҚШ Киевдан яширинча HIMARS масофасини қисқартирган – ОАВ

© FOTO U.S. Marine Corps / Sgt. Andy MartinezРакетно-артиллерийская система оперативно-тактического назначения HIMARS
Ракетно-артиллерийская система оперативно-тактического назначения HIMARS - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.12.2022
Oбуна бўлиш
АҚШ Киев Россия ҳудудига зарба беролмаслиги учун ўзи бераётган техникалар тузилмасини ўзгартирган.
ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. АҚШ Украинага топширилган HIMARS ялпи реактив ҳужум тизимлари (ЯРҲТ) параметрларини Киев Россия ҳудудига зарба бермаслиги учун ўзгартирган. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” хабар берди.

“АҚШ расмийларига кўра, Украинага берилган HIMARS қурилмаларининг параметрлари, Киев узоқ масофали ракеталар ёрдамида Россия ҳудудига зарба беришда фойдаланмаслиги учун, яширинча ўзгартирган”, - дейилади мақолада.

Материалда қайд этилишича, АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти ушбу эҳтиёт чораси Москва билан зиддиятнинг янада кучайиши хавфини камайтириш учун зарур, деб ҳисоблайди.
АҚШ Украинага берилган ЯРҲТларнинг тузилишини шундай ўзгартирганки, улар узоқ масофага учувчи ракеталарни, шум жумладан учиш масофаси 300 километрдан ортиқ бўлган ATACMS ракеталарини ҳам учира олмайди, дея таъкидлаган нашр.
Қўшма Штатлар илгари Украинага бундай ракеталарни беришни расман рад этган бўлса-да, киритилган ўзгартиришлар, ҳатто Киев бошқа каналлар орқали бундай ракеталарни олишга муваффақ бўлган тақдирда ҳам, HIMARS’дан уларни учириш учун фойдаланиб бўлмаслигини таъминлайди, деб ёзади WSJ.
Янгиликлар лентаси
0