ЯИДХПда кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш хизмати ишга тушди

© SputnikБотанический сад
Ботанический сад - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.12.2022
Oбуна бўлиш
Мазкур давлат хизматидан жисмоний ёки юридик шахслар бирдек фойдаланиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (ЯИДХП) кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш хизмати ишга туширилди. Бу ҳақда портал матбуот хизмати маълумот берди.
Энди фуқаролар my.gov.uz орқали кўп йиллик дов-дарахтларга кадастр паспортини шакллантириш ва уларга бўлган ҳуқуқларни масофадан туриб давлат рўйхатидан ўтказиш имкониятига эга.
Бунинг учун жисмоний ёки юридик шахс:
my.gov.uz да рўйхатдан ўтади;
“Кўп йиллик дов-дарахтларга кадастр паспортини шакллантириш ва уларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш” хизматини танлайди;
Кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатни илова қилади.
Хизмат кўрсатиш муддати мурожаат турига қараб, 2-5 кунни ташкил қилади. Хизмат нархи БҲМнинг 1 баравари (ҳозир 300 минг сўм) ва ҳар 1 гектар дов-дарахтлар билан эгалланган ер участкаси учун БҲМнинг 7 фоизи миқдорида.
Мазкур жараён кўп йиллик дов-дарахтларнинг турлари, сони ва улар эгаллаган майдон тўғрисидаги маълумотлар кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрига киритилиши орқали амалга оширилади.
Янгиликлар лентаси
0