https://sputniknews.uz/20221205/talabalarning-qishki-tatil-kunlari-malum-boldi-30489026.html
Талабаларнинг қишки таътил кунлари маълум бўлди
Талабаларнинг қишки таътил кунлари маълум бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2023 йилдаги талабаларнинг қишки таътил кунлари ҳақида маълумот берди.
2022-12-05T11:11+0500
2022-12-05T11:11+0500
2022-12-05T11:37+0500
жамият
талабалар
таътил
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/09/12/15006632_0:89:3073:1817_1920x0_80_0_0_8a66a3f69984b025f2eb44091baf3a46.jpg
ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Талабалар ва профессионал таълим муассасалари ўқувчилари учун қишки таътил муддати 26 декабридан 2023 йилнинг 9 январига қадар этиб белгиланди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган брифингда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мўмин Ибодов маълум қилди.Унинг сўзларига кўра, бу йилги таътил кунларини белгилашда олдинги йилларда юзага келган айрим муамоллар бартараф этилиб, узоқ ҳудудлардан келиб таҳсил олувчи талабаларнинг доимий яшаш жойларига хотиржам, ортиқча оворагарчиликларсиз етиб боришлари ва қайтиб келишлари учун қўшимча қулайликлар яратилмоқда.ОТМларнинг талабалар турар жойлари 2023 йил 5 январдан ўз фаолиятини бошлайди. Бунинг учун таълим муассасаларида ишчи гуруҳлар, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида эса алоҳида штаб фаолияти йўлга қўйилади.Шунингдек, самолёт ва поездларда талабалар учун қўшимча жойлар сонини янада кўпайтириш ва сайёр кассалар ташкил этиш чоралари кўрилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/09/12/15006632_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_96153fba1788263f0a4a936199352426.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
талабалар қишки таътил кунлари 2023 йил
талабалар қишки таътил кунлари 2023 йил
Талабаларнинг қишки таътил кунлари маълум бўлди
11:11 05.12.2022 (янгиланди: 11:37 05.12.2022) Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги талабаларнинг қишки таътил кунлари ҳақида маълумот берди.
ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Талабалар ва профессионал таълим муассасалари ўқувчилари учун қишки таътил муддати 26 декабридан 2023 йилнинг 9 январига қадар этиб белгиланди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган брифингда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мўмин Ибодов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, бу йилги таътил кунларини белгилашда олдинги йилларда юзага келган айрим муамоллар бартараф этилиб, узоқ ҳудудлардан келиб таҳсил олувчи талабаларнинг доимий яшаш жойларига хотиржам, ортиқча оворагарчиликларсиз етиб боришлари ва қайтиб келишлари учун қўшимча қулайликлар яратилмоқда.
“Авваллари талабалар қишки таътил кунлари муддатидан олдин ўз яшаш ҳудудига кетиб, ўқиш бошланганидан кейин кеч етиб келиш ҳолатлари кузатилар эди. Бу йил эса давлат олий таълим муассасалари ва профессионал таълим муассасалари ўқувчиларига қўшимча қулайлик яратиш мақсадида қишки таътилнинг бошланиш куни айнан хафтанинг биринчи куни этиб белгиланди. Бу эса талабаларнинг дарсларда тўлиқ қатнашиб, дам олиш кунлари ўз манзилларига кетишларига тайёргарлик кўришлари учун қўшимча қулайликдир”, - дейди Мўмин Ибодов.
ОТМларнинг талабалар турар жойлари 2023 йил 5 январдан ўз фаолиятини бошлайди. Бунинг учун таълим муассасаларида ишчи гуруҳлар, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида эса алоҳида штаб фаолияти йўлга қўйилади.
Шунингдек, самолёт ва поездларда талабалар учун қўшимча жойлар сонини янада кўпайтириш ва сайёр кассалар ташкил этиш чоралари кўрилади.