https://sputniknews.uz/20221205/sitora-farmonova-mdh-kinofestivalida-eng-yaxshi-aktrisa-mukofotini-oldi-30486189.html
Ситора Фармонова МДҲ кинофестивалида "Энг яхши актриса" мукофотини олди
Ситора Фармонова МДҲ кинофестивалида "Энг яхши актриса" мукофотини олди
Sputnik Ўзбекистон
“Тенгиз” бадиий фильмида бир аёлнинг ҳаёти, унинг атрофидагилар ва турмуш тарзи ҳақида ҳикоя қилинади. Бундан ташқари, фильмда қорақалпоқ халқининг... 05.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-05T10:29+0500
2022-12-05T10:29+0500
2022-12-05T10:29+0500
маданият
фильм
фестивал
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/05/30486386_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_aec373628836f9a6c7ec810e33347449.png
ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Ўзбекистонлик актриса Ситора Фармонова “Москва премьераси” 4-МДҲ кинофестивалида нуфузли мукофот билан тақдирланди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги хабар берди.Ҳамдўстлик мамлакатларининг “Москва премьераси” (Московская премьера) халқаро кинофестивалида Кинематография агентлиги буюртмасига биноан режиссёр Мансур Абдухолиқов томонидан суратга олинган “Тенгиз” бадиий фильми “Энг яхши актриса” номинациясида мукофот билан тақдирланди.Мазкур фильмда бир аёлнинг ҳаёти, унинг атрофидагилар ва турмуш тарзи ҳақида ҳикоя қилинади. Бундан ташқари, фильмда қорақалпоқ халқининг урф-одатлари, маданияти, Орол денгизининг тақдири, мўйноқликлар ички кечинмалари ифодаланган.Ушбу фильм, асосан, Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ шаҳрида истиқомат қилувчи Манзура Ерниёзова ва унинг жасоратига бағишланади. Фильмда бадиий тўқималар мавжуд. Лекин фильм сюжетига бу аёлнинг тушкунликка тушмай тикувчиликни ўрганиб, тадбиркорга айлангани, ёшларга ибрат бўлаётгани, ирода ва матонати асос қилиб олинган.Фильм сценарийи муаллифлари Ғафур Шермуҳаммад ва Шуҳрат Ризаев, постановкачи оператор — Дилмурод Турдибоев.Фильмда бош ролларни Ситора Фармонова, Кўпжурсин Алланазаров, Роза Пиязова, Феруза Саидова, Лизахон Ҳақназарова ва бошқалар ижро этишган.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мазкур фестивалда ўзбек режиссёри Қамара Камалова халқаро кинематография ҳамкорлигига қўшган ҳиссаси учун фахрий мукофот билан тақдирланган эди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/05/30486386_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_6bdede9353d01763c2d6fe684090c6c6.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
маданият, фильм, фестивал
маданият, фильм, фестивал
Ситора Фармонова МДҲ кинофестивалида "Энг яхши актриса" мукофотини олди
“Тенгиз” бадиий фильмида бир аёлнинг ҳаёти, унинг атрофидагилар ва турмуш тарзи ҳақида ҳикоя қилинади. Бундан ташқари, фильмда қорақалпоқ халқининг урф-одатлари, маданияти, Орол денгизининг тақдири, мўйноқликлар ички кечинмалари ифодаланган.
ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Ўзбекистонлик актриса Ситора Фармонова “Москва премьераси” 4-МДҲ кинофестивалида нуфузли мукофот билан тақдирланди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги хабар
берди. Ҳамдўстлик мамлакатларининг “Москва премьераси” (Московская премьера) халқаро кинофестивалида Кинематография агентлиги буюртмасига биноан режиссёр Мансур Абдухолиқов томонидан суратга олинган “Тенгиз” бадиий фильми “Энг яхши актриса” номинациясида мукофот билан тақдирланди.
Мазкур фильмда бир аёлнинг ҳаёти, унинг атрофидагилар ва турмуш тарзи ҳақида ҳикоя қилинади. Бундан ташқари, фильмда қорақалпоқ халқининг урф-одатлари, маданияти, Орол денгизининг тақдири, мўйноқликлар ички кечинмалари ифодаланган.
Ушбу фильм, асосан, Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ шаҳрида истиқомат қилувчи Манзура Ерниёзова ва унинг жасоратига бағишланади. Фильмда бадиий тўқималар мавжуд. Лекин фильм сюжетига бу аёлнинг тушкунликка тушмай тикувчиликни ўрганиб, тадбиркорга айлангани, ёшларга ибрат бўлаётгани, ирода ва матонати асос қилиб олинган.
“Бахтсиз ҳодиса туфайли ўнг оёқ-қўлидан ажралган Тенгиз исмли келиннинг бир зумда тўкис кўринган бахтидан айрилиши ҳақидаги воқеа билан бошланса, фильмда келгуси саҳналар анча кўтаринки тус олади. Тўғри, у севган ёридан, бахтидан воз кечади, лекин ўзининг тиришқоқлиги ва меҳнати туфайли яна ҳаётга қайтади”, дейилади хабарда.
Фильм сценарийи муаллифлари Ғафур Шермуҳаммад ва Шуҳрат Ризаев, постановкачи оператор — Дилмурод Турдибоев.
Фильмда бош ролларни Ситора Фармонова, Кўпжурсин Алланазаров, Роза Пиязова, Феруза Саидова, Лизахон Ҳақназарова ва бошқалар ижро этишган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мазкур фестивалда ўзбек режиссёри Қамара Камалова халқаро кинематография ҳамкорлигига қўшган ҳиссаси учун фахрий мукофот билан тақдирланган
эди.