https://sputniknews.uz/20221205/shavkat-mirziyoev-hafta-oxirida-qirgizistonga-boradi-30506037.html
Шавкат Мирзиёев ҳафта охирида Қирғизистонга боради
Шавкат Мирзиёев ҳафта охирида Қирғизистонга боради
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон президенти Қирғизистонга давлат ташрифини амалга оширади. 05.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-05T18:04+0500
2022-12-05T18:04+0500
2022-12-05T18:05+0500
шавкат мирзиёев
ўзбекистон
қирғизистон
сиёсат
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/15/30123821_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_f4330920cd281baa7921d2fb36456f8b.jpg
ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. 10 декабрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи бўлиб ўтади. Бу ҳақда Қирғизистон президенти администрацияси ташқи сиёсат бўлими мудири Муратбек Азимбакиев маълум қилди, деб ёзмоқда Sputnik Қирғизистон.Унга кўра, 9 декабрь куни Бишкекда президент Садир Жапаров раислигида ЕОИИ саммити бўлиб ўтади (Ўзбекистон кузатувчи давлат ҳисобланади).Шунингдек, 9 декабрь куни икки давлат ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган Қирғизистон-Ўзбекистон бизнес-форуми бўлиб ўтади.Бундан ташқари, қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Муса Жаманбаевни қабул қилганди. Қабул давомида декабрь ойида Ўзбекистон раҳбари расмий ташриф билан Қирғизистонга бориши маълум бўлганди. Бироқ аниқ сана айтилмаган эди. Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойи охирида Қирғизистон ва Ўзбекистон президентлари чегара ва Андижон (Кампиробод) сув омборини биргаликда бошқариш бўйича келишувларни ратификация қилган эди. Эндиликда томонлар ратификация ёрлиқларини алмашишлари керак.
ўзбекистон
қирғизистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/15/30123821_25:0:1161:852_1920x0_80_0_0_40d9aa906a9bb7e769e6e994cdffd8cf.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев, ўзбекистон, қирғизистон, сиёсат
шавкат мирзиёев, ўзбекистон, қирғизистон, сиёсат
Шавкат Мирзиёев ҳафта охирида Қирғизистонга боради
18:04 05.12.2022 (янгиланди: 18:05 05.12.2022) Ўзбекистон президенти Қирғизистонга давлат ташрифини амалга оширади.
ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. 10 декабрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи бўлиб ўтади. Бу ҳақда Қирғизистон президенти администрацияси ташқи сиёсат бўлими мудири Муратбек Азимбакиев маълум қилди, деб
ёзмоқда Sputnik Қирғизистон.
Унга кўра, 9 декабрь куни Бишкекда президент Садир Жапаров раислигида ЕОИИ саммити бўлиб ўтади (Ўзбекистон кузатувчи давлат ҳисобланади).
Шунингдек, 9 декабрь куни икки давлат ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган Қирғизистон-Ўзбекистон бизнес-форуми бўлиб ўтади.
“Давлат ташрифи доирасида президент Садир Жапаров билан икки томонлама музокаралар ўтказиш режалаштирилган. Икки давлат раҳбарлари тор ва кенгайтирилган таркибда Ўзбекистон-Қирғизистон стратегик шериклигининг кенг кўламли масалаларини, шунингдек, дўстлик, қардошлик ва яхши қўшничилик руҳидаги муносабатларни янада ривожлантириш режаларини муҳокама қиладилар”, - дейди Азимбакиев.
Бундан ташқари, қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Муса Жаманбаевни қабул қилганди. Қабул давомида декабрь ойида Ўзбекистон раҳбари расмий ташриф билан Қирғизистонга бориши маълум бўлганди. Бироқ аниқ сана айтилмаган эди.
Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойи охирида
Қирғизистон ва
Ўзбекистон президентлари чегара ва Андижон (Кампиробод) сув омборини биргаликда бошқариш бўйича келишувларни ратификация қилган эди. Эндиликда томонлар ратификация ёрлиқларини алмашишлари керак.