https://sputniknews.uz/20221205/samarqand-davlat-muzeyi-uchun-noyob-eksponatlar-sotib-olindi-30488642.html
Самарқанд давлат музейи учун ноёб экспонатлар сотиб олинди
Самарқанд давлат музейи учун ноёб экспонатлар сотиб олинди
Sputnik Ўзбекистон
Яқин кунларда Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейида ушбу қадимий экспонатлар кўргазмаси ташкил этилади. 05.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-05T11:56+0500
2022-12-05T11:56+0500
2022-12-05T11:56+0500
маданият
музей
самарқанд
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/05/30488311_0:50:419:286_1920x0_80_0_0_0482b46094aeb3cd983bf98337391152.jpg
ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Самарқанддаги музейларга ўта ноёб қадимий экспонатлар сотиб олинди. Яқин кунларда Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейида ушбу экспонатлар кўргазмаси ташкил этилади, дея хабар берди Маданий мерос агентлиги.Қайд этилишича, Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 27 июлдаги қарорига мувофиқ, Самарқанд давлат музей-қўриқхонасига 500 миллион сўм маблағ ажратилди.Ушбу маблағ ҳисобидан жами 600га яқин тарихий ва бадиий қимматга эга ашёлар харид қилинди.Улар қуйидагича:Маълумот учун, 1 июлдан бошлаб аҳолидаги маданий бойликларни давлат музейлари томонидан қабул қилиб олишни рағбатлантириш ва оммалаштиришга қаратилган “Миллий меросга менинг ҳиссам!” умумхалқ акцияси ўтказилмоқда.Мазкур акция доирасида ҳар йили давлат музейларига маданий бойликларни харид қилиш учун Маданий мерос жамғармасига давлат бюджетидан қўшимча 3 миллиард сўм, ҳудудлардаги тегишли давлат музейларига Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бюджетидан 500 миллион сўмдан маблағ ажратиб борилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/05/30488311_0:11:419:325_1920x0_80_0_0_438ecbce43e7e8d5738632059e1f9ba2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
маданият, музей, самарқанд
маданият, музей, самарқанд
Самарқанд давлат музейи учун ноёб экспонатлар сотиб олинди
Яқин кунларда Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейида ушбу қадимий экспонатлар кўргазмаси ташкил этилади.
ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Самарқанддаги музейларга ўта ноёб қадимий экспонатлар сотиб олинди. Яқин кунларда Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейида ушбу экспонатлар кўргазмаси ташкил этилади, дея хабар берди Маданий мерос
агентлиги. Қайд этилишича, Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 27 июлдаги қарорига мувофиқ, Самарқанд давлат музей-қўриқхонасига 500 миллион сўм маблағ ажратилди.
Ушбу маблағ ҳисобидан жами 600га яқин тарихий ва бадиий қимматга эга ашёлар харид қилинди.
Милоддан аввалги II аср ва милодий XIV асрга тааллуқли 41 дона бронза ойна коллекцияси;
XI асрга тегишли, асосан Қорахоний Иброҳим ибн Насрнинг 180 дона кумуш танга коллекцияси;
Чиғатой хонлари (Баёнқулихон ва Тармаширин)нинг 236 дона динор ва дирҳамлари;
Ўндан ортиқ ранг-тасвир асарлари, тарихий либослар, кашта, фотоаппарат, уй-рўзғор буюмлари, ипак гиламлар, заргарлик маҳсулотлари.
Маълумот учун, 1 июлдан бошлаб аҳолидаги маданий бойликларни давлат музейлари томонидан қабул қилиб олишни рағбатлантириш ва оммалаштиришга қаратилган “Миллий меросга менинг ҳиссам!” умумхалқ акцияси ўтказилмоқда.
Мазкур акция доирасида ҳар йили давлат музейларига маданий бойликларни харид қилиш учун Маданий мерос жамғармасига давлат бюджетидан қўшимча 3 миллиард сўм, ҳудудлардаги тегишли давлат музейларига Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бюджетидан 500 миллион сўмдан маблағ ажратиб борилади.