Россия нефтига нисбатан юқори нарх чегараси кучга кирди
11:16 05.12.2022 (янгиланди: 18:42 05.04.2023)
© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишПредприятие ООО РН-Пурнефтегаз в Ямало-Ненецком автономном округе
© Sputnik / Евгений Биятов
/ Oбуна бўлиш
Бугун 5 декабрдан бошлаб ЕИ ва G7 давлатлари томонидан Россия нефтига нисбатан жорий этилган санкциялар кучга кирди.
ТОШКЕНТ, 5 дек - Sputnik. Бугундан бошлаб Европа Иттифоқининг Россия нефтига нисбатан эмбаргоси кучга киради. Чекловлар денгиз орқали етказиб берилаётган Россия нефти нархининг юқори чегарасини белгилайди, РИА Новости хабарига асосан.
Европа Иттифоқи, G7 давлатлари ва Австралия Россиядан ишлаб чиқарилган ва денгиз орқали экспорт қилинаётган нефтнинг ҳар баррели учун энг юқори нарх чегарасини 60 доллар миқдорида чеклашга келишиб олишди. Нефть маҳсулотлари учун юқори чегара нархи 5 февралдан кучга киради.
Шу кунга қадар, Россия Европага нефтнинг асосий етказиб берувчилардан бири бўлиб, у қитъанинг хом ашёга бўлган эҳтиёжининг қарийб 20 фоизини қоплаб келаётган эди. Езда Европа Иттифоқи Россияга нисбатан олтинчи санкциялар пакетини қабул қилди. Унда у 5 декабрдан бошлаб Россия нефтининг юқори чегарасини белгилаш ва босқичма-босқич бошқа чеклов чоралари тўғрисида келишиб олди.
Шу билан бирга, ушбу чеклов шартлари ўзгартирилиши мумкин. Биринчи ана шунда имконият январь ойининг ўрталарида пайдо бўлади. Ўзгаришлар киритилган тақдирда уларни Европа Иттифоқининг барча аъзоларининг бир овоздан қарор қабул қилишлари керак бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин Ғарб давлатларининг навбатдаги санкциясини изоҳлар экан, Россия, авваломбор, ўз манфаатларига ва бозор тамойиллариг зид равишда хорижга ҳеч нарса етказиб бермаслиги ҳақида огоҳлантирган эди.
Томонлар муносабати
Кеча ОПEК+ альянси куни кеча, 4 декабрь куни навбатдаги йиғилишни ўтказди ва унда нефть қазиб олиш бўйича мавжуд квоталар сақлаб қолиши (оширмаслиги) тўғрисида қарор қабул қилинди.
ОПEК+ давлатларидан ҳали ҳеч ким нефть келишуви тақдири билан боғлиқ ҳолда Москвага қўйилган янги чекловларга изоҳ бермади. Аммо октябрь ойи бошида Саудия Арабистони Энергетика вазири шаҳзода Абдулазиз бин Салмон альянс эмбарго ва нарх чегараси билан боғлиқ вазият қандай бўлишини билмаслигини, бу чораларни ким қўллаб-қувватлаши ва бозор бунга қандай муносабат билдириши маълум эмаслигини айтди.
Россия бош вазири ўринбосари Александр Новак, ўз навбатида, нефть нархининг юқори чегарасини жорий қилишни тақиқлаш механизмлари ишлаб чиқилишини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, Москва керак бўлса, ишлаб чиқаришни қисқартиришга тайёр. Вазирнинг қўшимча қилишича, Ғарб ўз чекловлари билан бозор механизмларига аралашмоқда, Москва эса фақат бозор шартларида ишлашга тайёр бўлган истеъмолчиларга нефть етказиб беришга тайёр.
Брюссель бу масалага, албатта, ўзига хос реакция билдирди. У ерда юқор лавозимли амалдорнинг хулосасига кўра, Россия нефтига юқор чегара киритиш бозорларни ва инфляцияни барқарорлаштиради ҳамда Россия нефтини бозор нархидан арзон етказиб бериш имкониятини яратади.
Эслатиб ўтамиз, Украинада махсус операция бошланганидан сўнг АҚШ бошчилигида Ғарб давлатлари Москвага нисбатан санкциялар босимини кескин кучайтирди. Россия экспорти соҳаси, банк ва бошқа соҳаларига нисбатан кескин санкциялар жорий этилди. Лекин ўтган вақт давомида улар кетилган натижага олиб келмади, рубл қуламади, Россия иқтисодиёти барбод бўлмади. Европа ва АҚШда эса санкциялар оқибатида электр энергияси, ёқилғи ва озиқ-овқат нархларининг ошди.
Президент Владимир Путин Россияни жиловлаш ва заифлаштириш сиёсати Ғарбнинг узоқ муддатли стратегияси эканлигини ва чекловлар бутун дунё иқтисодиётига жиддий зарба берганини айтди. Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг асосий мақсади - дунёда миллионлаб одамлар ҳаётини ёмонлаштиришдир.