https://sputniknews.uz/20221205/rossiya-30502326.html
Россия нефтига юқори нарх ўрнатган Ғарбга жавоб ҳозирлаяпти
Россия нефтига юқори нарх ўрнатган Ғарбга жавоб ҳозирлаяпти
Sputnik Ўзбекистон
Россия Европа иттифоқи томонидан нефть учун ўрнатилган юқори нархни тан олмайди. 05.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-05T18:55+0500
2022-12-05T18:55+0500
2023-04-05T18:42+0500
нефть
кремль
дмитрий песков
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/1e/28679368_0:198:2939:1851_1920x0_80_0_0_63230adb9d762a4feaea54ffb74394ed.jpg
ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Москва Европа иттифоқининг Россия нефтини етказиб беришга қўйган эмбаргосига ва Ғарбда унинг нархининг юқори чегараси жорий этилишига жавоб тайёрламоқда. Москва “ҳеч қандай юқори нархни тан олмайди”, деб Россия Федерацияси президентининг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда РИА Новости.Песков АҚШнинг “юқори нарх” ҳақида қарорлар қабул қилингандан кейин “ҳеч нарса ўзгармайди” деган баёнотларига ҳам изоҳ берган.Маълумот ўрнида, 5 декабрь куни Россия нефтини Европа Иттифоқига денгиз орқали етказиб беришга эмбарго кучга кирди. Европа Иттифоқи давлатлари 2 декабрда, шунингдек, денгиз орқали етказиб бериладиган Россия нефтининг баррелига созланиши мумкин бўлган юқори нархни ҳам келишиб олдилар. Худди шундай қарор G7 давлатлари ва Австралия томонидан ҳам қабул қилинди.Россия бош вазири ўринбосари Александр Новак, ўз навбатида, нефть нархининг юқори чегарасини жорий қилишни тақиқлаш механизмлари ишлаб чиқилишини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, Москва керак бўлса, ишлаб чиқаришни қисқартиришга тайёр. Вазирнинг қўшимча қилишича, Ғарб ўз чекловлари билан бозор механизмларига аралашмоқда, Москва эса фақат бозор шартларида ишлашга тайёр бўлган истеъмолчиларга нефть етказиб беришга тайёр.Эслатиб ўтамиз, Украинада махсус операция бошланганидан сўнг АҚШ бошчилигида Ғарб давлатлари Москвага нисбатан санкциялар босимини кескин кучайтирди. Россия экспорти соҳаси, банк ва бошқа соҳаларига нисбатан кескин санкциялар жорий этилди. Лекин ўтган вақт давомида улар кетилган натижага олиб келмади, рубл қуламади, Россия иқтисодиёти барбод бўлмади. Европа ва АҚШда эса санкциялар оқибатида электр энергияси, ёқилғи ва озиқ-овқат нархларининг ошди.Россия президенти Владимир Путин Россияни жиловлаш ва заифлаштириш сиёсати Ғарбнинг узоқ муддатли стратегияси эканлигини ва чекловлар бутун дунё иқтисодиётига жиддий зарба берганини айтди. Россия раҳбарининг сўзларига кўра, АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг асосий мақсади - дунёда миллионлаб одамлар ҳаётини ёмонлаштиришдир.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/1e/28679368_105:0:2834:2047_1920x0_80_0_0_429d930a87ab25a656ffb6ad534268f7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
нефть, кремль, дмитрий песков, россия
нефть, кремль, дмитрий песков, россия
Россия нефтига юқори нарх ўрнатган Ғарбга жавоб ҳозирлаяпти
18:55 05.12.2022 (янгиланди: 18:42 05.04.2023) Россия Европа иттифоқи томонидан нефть учун ўрнатилган юқори нархни тан олмайди.
ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Москва Европа иттифоқининг Россия нефтини етказиб беришга қўйган эмбаргосига ва Ғарбда унинг нархининг юқори чегараси жорий этилишига жавоб тайёрламоқда. Москва “ҳеч қандай юқори нархни тан олмайди”, деб Россия Федерацияси президентининг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларидан иқтибос
келтирмоқда РИА Новости.
“Қарор тайёрланяпти. Бир нарса аниқ – биз ҳеч қандай юқори нархни тан олмаймих”, - деган Кремль вакили ЕИга жавоб чоралари қачон эълон қилинади деган саволга жавобан.
Песков АҚШнинг “юқори нарх” ҳақида қарорлар қабул қилингандан кейин “ҳеч нарса ўзгармайди” деган баёнотларига ҳам изоҳ берган.
“Ўзгаради. Бир нарса аниқ ва шубҳасиз: бу қарорларнинг қабул қилиниши жаҳон энергетика бозорларини беқарорлаштиришга қаратилган қадамдир”, - дейди Кремль вакили.
Маълумот ўрнида, 5 декабрь куни Россия нефтини Европа Иттифоқига денгиз орқали етказиб беришга эмбарго
кучга кирди. Европа Иттифоқи давлатлари 2 декабрда, шунингдек, денгиз орқали етказиб бериладиган Россия нефтининг баррелига созланиши мумкин бўлган юқори нархни ҳам келишиб олдилар. Худди шундай қарор G7 давлатлари ва Австралия томонидан ҳам қабул қилинди.
Россия бош вазири ўринбосари Александр Новак, ўз навбатида, нефть нархининг юқори чегарасини жорий қилишни тақиқлаш механизмлари ишлаб чиқилишини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, Москва керак бўлса, ишлаб чиқаришни қисқартиришга тайёр. Вазирнинг қўшимча қилишича, Ғарб ўз чекловлари билан бозор механизмларига аралашмоқда, Москва эса фақат бозор шартларида ишлашга тайёр бўлган истеъмолчиларга нефть етказиб беришга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, Украинада махсус операция бошланганидан сўнг АҚШ бошчилигида Ғарб давлатлари Москвага нисбатан санкциялар босимини кескин кучайтирди. Россия экспорти соҳаси, банк ва бошқа соҳаларига нисбатан кескин санкциялар жорий этилди. Лекин ўтган вақт давомида улар кетилган натижага олиб келмади, рубл қуламади, Россия иқтисодиёти барбод бўлмади. Европа ва АҚШда эса санкциялар оқибатида электр энергияси, ёқилғи ва озиқ-овқат нархларининг ошди.
Россия президенти Владимир Путин Россияни жиловлаш ва заифлаштириш сиёсати Ғарбнинг узоқ муддатли стратегияси эканлигини ва чекловлар бутун дунё иқтисодиётига жиддий зарба берганини айтди. Россия раҳбарининг сўзларига кўра, АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг асосий мақсади - дунёда миллионлаб одамлар ҳаётини ёмонлаштиришдир.