Қутқарувчилар тоғли ҳудудларда оғир аҳволга тушиб қолган фуқароларга ёрдам кўрсатишди

© Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.12.2022
Oбуна бўлиш
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари томонидан денгиз сатҳидан 1700 метр баландликка чиққан саёҳатчига ёрдам кўрсатилди - тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида оғир аҳволга тушиб қолган фуқароларга ёрдам кўрсатишди.
Маълум бўлишича, 4 декабь куни 3 нафар фуқаро Хўжакент қишлоғи ҳудудида жойлашган тоғларга чиқиш мақсадида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига боришган.
Денгиз сатҳидан 1700 метр баландликда саёҳатчилардан бирининг соғлиғи кескин ёмонлашиб қолади. Ўзлари пастга туша олмай, Тошкент вилояти ФВБдан амалий ёрдам сўраган.
Қутқарувчилар зудлик билан айтилган манзилга етиб бориб, жабрланувчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатган ва саёҳатчиларни пастга туширишган.
© Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.12.2022
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани
Қайд этилишича, уларнинг аҳволи яхши бўлганлиги сабабли касалхонага ётқизилмаган.
Янгиликлар лентаси
0