https://sputniknews.uz/20221205/ozbekistonliklar-eng-kop-qaysi-davlatlarga-sayohat-qilyapti-30490743.html
Ўзбекистонликлар энг кўп қайси давлатларга саёҳат қиляпти?
Ўзбекистонликлар энг кўп қайси давлатларга саёҳат қиляпти?
Sputnik Ўзбекистон
Давлат статистика қўмитаси ўзбекистонликлар 10 ойда энг кўп қайси давлатларга саёҳат қилгани ҳақида маълумот берди. 05.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-05T12:45+0500
2022-12-05T12:45+0500
2022-12-05T12:45+0500
жамият
туризм
давлат статистика қўмитаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0c/14/15637448_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_b3f336f271e75a74c0237e8fe61caa22.jpg
ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. 2022 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига 4,4 млн. нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари туристик мақсадларда хорижга сафар қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.Ўтган 10 ойда ўзбекистонликлар энг кўп Қирғизистонга саёҳат қилган – 2,2 млн нафар. Шунингдек, 870 минг фуқаро Қозоғистонга, 615,2 минг нафари Тожикистонга саёҳат қилган.Ўзбекистонликларнинг кейинги севимли туристик йўналишлари қаторига Туркия (264 минг), Россия (210,3 минг) ва БАА (98 минг) кирган.Бундан ташқари, Саудия Арабистонига 54,7 минг, Мисрга 31,9 минг, Жанубий Кореяга 19,2 минг, АҚШга 13,9 минг, Ҳиндистонга 8,5 минг, Грузияга 7,8 минг нафар ўзбекистонлик туристик мақсадларда борган.Маълумот учун, шу йилнинг учинчи чораги якунларига кўра, Ўзбекистонга 3,6 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Уларнинг кўпчилиги Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондан келган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0c/14/15637448_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_8a28096a5d1da7bb85bd6564a6ee6db4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, туризм, давлат статистика қўмитаси
жамият, туризм, давлат статистика қўмитаси
Ўзбекистонликлар энг кўп қайси давлатларга саёҳат қиляпти?
Давлат статистика қўмитаси ўзбекистонликлар 10 ойда энг кўп қайси давлатларга саёҳат қилгани ҳақида маълумот берди.
ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. 2022 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига 4,4 млн. нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари туристик мақсадларда хорижга сафар қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати
хабар берди.
Ўтган 10 ойда ўзбекистонликлар энг кўп Қирғизистонга саёҳат қилган – 2,2 млн нафар. Шунингдек, 870 минг фуқаро Қозоғистонга, 615,2 минг нафари Тожикистонга саёҳат қилган.
Ўзбекистонликларнинг кейинги севимли туристик йўналишлари қаторига Туркия (264 минг), Россия (210,3 минг) ва БАА (98 минг) кирган.
Бундан ташқари, Саудия Арабистонига 54,7 минг, Мисрга 31,9 минг, Жанубий Кореяга 19,2 минг, АҚШга 13,9 минг, Ҳиндистонга 8,5 минг, Грузияга 7,8 минг нафар ўзбекистонлик туристик мақсадларда борган.
Маълумот учун, шу йилнинг учинчи чораги якунларига кўра, Ўзбекистонга 3,6 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Уларнинг кўпчилиги Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондан келган.