https://sputniknews.uz/20221205/ozbekistonda-gaz-qazib-chiqarish-hajmi-kamaydi---energetika-vazirligi-30503458.html
Ўзбекистонда газ қазиб чиқариш ҳажми камайди - Энергетика вазирлиги
Ўзбекистонда газ қазиб чиқариш ҳажми камайди - Энергетика вазирлиги
Sputnik Ўзбекистон
Энергетика вазирлиги “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашла конларда табиий газ захираларининг камайиб бораётганини таъкидламоқда. 05.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-05T20:19+0500
2022-12-05T20:19+0500
2022-12-05T20:19+0500
газ
энергетика вазирлиги
ўзбекнефтгаз
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/14/19755239_0:590:2506:2000_1920x0_80_0_0_c139bb80e564b3eb2e3c1b4e04a74c7e.jpg
ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли газ конларида табиий газ қазиб чиқариш ҳажмлари йилдан-йилга камайиб боряпти. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Хусусан, 2021 йилда белгиланган режага нисбатан 200 млн метр куб кам табиий газ қазиб чиқарилган, 2022 йилнинг 11 ойида режага нисбатан 5 фоизга кам табиий газ қазиб чиқарилди.Қайд этилишича, жамиятга қарашли газ конларида режага нисбатан суткасига ўртача 7,1 фоизга кам табиий газ қазиб чиқарилмоқда. Бунинг асосий сабаблари газ конларида табиий газ захираларининг камайиб бораётганлиги ва конларда авариялар келиб чиқаётганлигидир.Бундан кўзланган мақсад – биринчи навбатда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини (мактабгача таълим ташкилотлари, мактаб, ўқув юртлари, шифохоналар ва бошқалар) энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш ҳисобланади.Аввалроқ,"Ҳудудгазтаъминот" АЖ фуқаролардан табиий газдан оқилона фойдаланишлари ва биринчи навбатда зарур бўлган газ жиҳозларини ишлатишни, уйдан чиқиб кетаётганда эса иситиш мосламаларининг ҳароратини иложи борича пасайтиришни сўраганди.
https://sputniknews.uz/20221205/toshkentdagi-barcha-gaz-zapravkalar-vaqtincha-yopiladi-30484765.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/14/19755239_287:450:2354:2000_1920x0_80_0_0_4767b692c0da0c80fbc92dff713c71ac.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
газ, энергетика вазирлиги, ўзбекнефтгаз, иқтисод
газ, энергетика вазирлиги, ўзбекнефтгаз, иқтисод
Ўзбекистонда газ қазиб чиқариш ҳажми камайди - Энергетика вазирлиги
Энергетика вазирлиги “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашла конларда табиий газ захираларининг камайиб бораётганини таъкидламоқда.
ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли газ конларида табиий газ қазиб чиқариш ҳажмлари йилдан-йилга камайиб боряпти. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди. Хусусан, 2021 йилда белгиланган режага нисбатан 200 млн метр куб кам табиий газ қазиб чиқарилган, 2022 йилнинг 11 ойида режага нисбатан 5 фоизга кам табиий газ қазиб чиқарилди.
Қайд этилишича, жамиятга қарашли газ конларида режага нисбатан суткасига ўртача 7,1 фоизга кам табиий газ қазиб чиқарилмоқда. Бунинг асосий сабаблари газ конларида табиий газ захираларининг камайиб бораётганлиги ва конларда авариялар келиб чиқаётганлигидир.
“Бугунги кунда кўрилаётган чораларга қарамасдан ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши сабабли қувурларда газ босимининг пасайиши кузатилмоқда. Қазиб чиқарилаётган табиий газ тўлиқ ички истеъмол учун, хусусан аҳоли ва ижтимоий соҳа объектлари ҳамда иссиқлик электр станцияларига йўналтирилмоқда”, - дейилади вазирлик хабарида.
Бундан кўзланган мақсад – биринчи навбатда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини (мактабгача таълим ташкилотлари, мактаб, ўқув юртлари, шифохоналар ва бошқалар) энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш ҳисобланади.
“Ҳозирги кунда табиий газ қазиб чиқариш ҳажмларини оширишнинг зарур чора-тадбирлари ишлаб чиқилмоқда. Шу муносабат билан истеъмолчилардан ушбу ҳолатни тўғри тушунган ҳолда энергия ресурсларидан имкон қадар оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланишларини сўраймиз”, дея якунлаган вазирлик хабарини.
Аввалроқ,"Ҳудудгазтаъминот" АЖ фуқаролардан табиий газдан оқилона фойдаланишлари ва биринчи навбатда зарур бўлган газ жиҳозларини ишлатишни, уйдан чиқиб кетаётганда эса иситиш мосламаларининг ҳароратини иложи борича пасайтиришни сўраганди.