Ўзбекистон Маданий мерос кодекси муҳокамага қўйилди

© unsplash.com/Federico MataХива. Крепость Ичан-Кала
Хива. Крепость Ичан-Кала - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.12.2022
Oбуна бўлиш
Кодекснинг мақсади маданий мерос соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат
ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Ўзбекистон Республикасининг “Маданий мерос кодекси” ишлаб чиқилди ва муҳокама учун эълон қилинди. Ҳужжат Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида жойлаштирилди.
Кодекснинг мақсади маданий мерос соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Ҳужжат 7 бўлим ва 175 моддадан иборат.

Янги кодекс лойиҳаси - маданий мерос соҳасидаги асосий тушунчалар ва принциплар, мероснинг турлари ва тоифалари ҳамда ушбу соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларини белгилаб беради.

Янги қонун лойиҳасига моддий ва номоддий маданий мерос, диққатга сазовор жойлар, ёдгорликлар, ансамбллар, музей фондининг давлат реестри каби тушунчалар киритилмоқда.
Шунингдек, тарихий, илмий-бадиий ёки бошқа маданий аҳамиятга эга бўлган кўчар ашёлар, шунингдек, давлат томонидан моддий маданий мерос сифатида муҳофазага олинган нусхалар маданий бойликлар ҳисобланади.
Ҳужжатга кўра, маданий мерос соҳасидаги давлат бошқарувини Вазирлар Маҳкамаси, Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги, Маданият вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, “Ўзархив” агентлиги ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжат муҳокамаси 16 декабргача давом этади.
Янгиликлар лентаси
0