https://sputniknews.uz/20221205/ozarbayjonlik-akademik-dostlik-ordeni-bilan-mukofotlandi-30488164.html
Озарбайжонлик академик "Дўстлик" ордени билан мукофотланди
Озарбайжонлик академик "Дўстлик" ордени билан мукофотланди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон президенти август ойида Озарбайжон Фанлар академияси академигини мукофотлар тўғрисидаги фармонни имзолаганди. 05.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-05T13:12+0500
2022-12-05T13:12+0500
2022-12-05T13:12+0500
сиёсат
мукофот
ўзбекистон
озарбайжон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/05/30488010_0:69:645:432_1920x0_80_0_0_1c0dcfbd6deba6a226ede1d18af5b094.png
ТОШКЕНТ, 5 дек - Sputnik. Озарбайжон Миллий Фанлар академияси (ОМФА) академиги Шахин Мустафаев Ўзбекистоннинг “Дўстлик” ордени билан тақдирланди. Бу ҳақда “Дунё” агентлиги хабар берди.Академикни тақдирлаш маросим ОМФА раёсати биносида ўтказилган. Унда Озарбайжон Миллий Фанлар академияси президенти Иса Габиббейли, президиум вакиллари ва журналистлар иштирок этди.Элчи Баҳром Ашрафхонов Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик ришталари тобора ривожланиб бораётганини таъкидлади.Жорий йилдаги олий даражадаги икки томонлама ҳамкорлик маданий-гуманитар, шу жумладан, адабий алоқаларни ҳам янги босқичга кўтаргани алоҳида қайд этилди.Ўз нутқи якунида Баҳром Ашрафхонов Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 30 августдаги Фармонини ўқиб эшиттирди ва “Дўстлик” орденини Шахин Мустафаевга тантанали равишда топширди.Академик Шахин Мустафаев ўз нутқида Самарқанд шаҳрида ЮНЕСКОнинг Марказий Осиё тадқиқотлари халқаро институти раҳбари бўлиб фаолият юритганини қайд этди.У юксак мукофот Халқаро турк академиясининг янги президенти сифатида Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги илмий алоқаларни ривожлантиришга катта туртки бўлишига ишонч билдирди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/05/30488010_0:8:645:492_1920x0_80_0_0_6c3faaa2c13f1fdb8e0b02d66037271c.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, мукофот, ўзбекистон, озарбайжон
сиёсат, мукофот, ўзбекистон, озарбайжон
Озарбайжонлик академик "Дўстлик" ордени билан мукофотланди
Ўзбекистон президенти август ойида Озарбайжон Фанлар академияси академигини мукофотлар тўғрисидаги фармонни имзолаганди.
ТОШКЕНТ, 5 дек - Sputnik. Озарбайжон Миллий Фанлар академияси (ОМФА) академиги Шахин Мустафаев Ўзбекистоннинг “Дўстлик” ордени билан тақдирланди. Бу ҳақда “Дунё” агентлиги
хабар берди.
Академикни тақдирлаш маросим ОМФА раёсати биносида ўтказилган. Унда Озарбайжон Миллий Фанлар академияси президенти Иса Габиббейли, президиум вакиллари ва журналистлар иштирок этди.
Элчи Баҳром Ашрафхонов Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик ришталари тобора ривожланиб бораётганини таъкидлади.
Жорий йилдаги олий даражадаги икки томонлама ҳамкорлик маданий-гуманитар, шу жумладан, адабий алоқаларни ҳам янги босқичга кўтаргани алоҳида қайд этилди.
Ўз нутқи якунида Баҳром Ашрафхонов Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 30 августдаги Фармонини ўқиб эшиттирди ва “Дўстлик” орденини Шахин Мустафаевга тантанали равишда топширди.
Академик Шахин Мустафаев ўз нутқида Самарқанд шаҳрида ЮНЕСКОнинг Марказий Осиё тадқиқотлари халқаро институти раҳбари бўлиб фаолият юритганини қайд этди.
“Мен Самарқанд шаҳрида 6 йил давомида ЮНЕСКОнинг Марказий Осиё тадқиқотлари халқаро институти раҳбари бўлиб фаолият юритганман. Ўзбек халқининг бой ва қадимий маданиятига ҳамиша меҳр-муҳаббат билан муносабатда бўлганман. Ўзбекистонда фаолиятим йилларида бу мамлакат халқининг таланти, меҳнатсеварлиги ва ватанпарварлигига гувоҳ бўлдим, уларнинг орасида дўстларим ҳам бор. Ўзбекистонни иккинчи Ватаним, деб биламан ва ўзбеклар юртига қайта-қайта боришни истайман”, дейди олим.
У юксак мукофот Халқаро турк академиясининг янги президенти сифатида Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги илмий алоқаларни ривожлантиришга катта туртки бўлишига ишонч билдирди.