https://sputniknews.uz/20221205/kripto-aktivlarni-chiqarish-tartibi-tasdiqlandi-30506642.html
Крипто-активларни чиқариш тартиби тасдиқланди
Крипто-активларни чиқариш тартиби тасдиқланди
Sputnik Ўзбекистон
Республика ҳудудида резидентлар томонидан чиқариш тақиқланган крипто-активлар ҳам белгиланди. 05.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-05T19:34+0500
2022-12-05T19:34+0500
2022-12-05T19:34+0500
жамият
криптовалюта
биткоин
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/0f/23343848_0:159:3076:1889_1920x0_80_0_0_79cfc8355d32691f1721e1858d555449.jpg
ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг буйруғи билан Ўзбекистон резидентлари томонидан крипто-активларни чиқариш, чиқаришни рўйхатдан ўтказиш ва муомалага киритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда “Норма” хабар берди.Ҳужжатга мувофиқ, эмитент крипто-активларни, жисмоний шахслар эса фақат ўзаро ўзгармас токенларни крипто-депозитарий ёки бошқа электрон платформалар орқали чиқаришлари мумкин.Маълумот учун, ўзаро ўзгармас токен — моддий ва (ёки) бошқа мулк билан таъминланмаган, мулкдорнинг рақамли шаклдаги ноёб контентга (матн, аудиовизуал, мусиқий, фотографик асарлар, шунингдек тасвирий санъат асарлари ва бошқалар) бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи крипто-активнинг алоҳида тури.Республика ҳудудида қуйидаги крипто-активларни резидентлар томонидан чиқариш ва крипто-депозитарий томонидан чиқаришни рўйхатдан ўтказиш тақиқланади:Маълумот учун, утилитар токен — эмитентнинг экотизимида смарт-контракт билан белгиланган ҳаракатларни амалга ошириш учун мўлжалланган, шу жумладан қийматига эга ўлчов бирлиги сифатида ифодаланган таъминланмаган токеннинг тури. Барқарор токен — қиймати миллий ёки хорижий валютанинг номинал қийматига тенг бўлган таъминланган токеннинг тури.Крипто-активларни чиқариш тўғрисидаги қарор унинг дастлабки жойлаштирилишидан бир ой олдин эмитентнинг расмий веб-сайтида ёки бошқа ахборот ресурсида эълон қилиниши лозим.Крипто-активлар чиқаришни рўйхатдан ўтказиш фақат крипто-депозитарий томонидан амалга оширилади.Крипто-активлар эгаси эмитент томонидан чиқарилган жами крипто-активларнинг 35 фоиз ва ундан ортиғини сотиб олгани тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилиши лозим.Шунингдек низом билан крипто-активларни муомалага киритиш,турли хил токенларни чиқариш ва рўйхатдан ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари ва электрон реестрни юритиш тартиби белгиланмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/0f/23343848_174:0:2903:2047_1920x0_80_0_0_12f647eed4a29238dc9adc26f006b6ee.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, криптовалюта, биткоин
жамият, криптовалюта, биткоин
Крипто-активларни чиқариш тартиби тасдиқланди
Республика ҳудудида резидентлар томонидан чиқариш тақиқланган крипто-активлар ҳам белгиланди.
ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг буйруғи билан Ўзбекистон резидентлари томонидан крипто-активларни чиқариш, чиқаришни рўйхатдан ўтказиш ва муомалага киритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда “Норма”
хабар берди.
Ҳужжатга мувофиқ, эмитент крипто-активларни, жисмоний шахслар эса фақат ўзаро ўзгармас токенларни крипто-депозитарий ёки бошқа электрон платформалар орқали чиқаришлари мумкин.
Маълумот учун, ўзаро ўзгармас токен — моддий ва (ёки) бошқа мулк билан таъминланмаган, мулкдорнинг рақамли шаклдаги ноёб контентга (матн, аудиовизуал, мусиқий, фотографик асарлар, шунингдек тасвирий санъат асарлари ва бошқалар) бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи крипто-активнинг алоҳида тури.
Республика ҳудудида қуйидаги крипто-активларни резидентлар томонидан чиқариш ва крипто-депозитарий томонидан чиқаришни рўйхатдан ўтказиш тақиқланади:
бирор-бир моддий ва (ёки) бошқа мулк билан таъминланмаган токенлар (утилитар токенлардан ташқари);
Маълумот учун, утилитар токен — эмитентнинг экотизимида смарт-контракт билан белгиланган ҳаракатларни амалга ошириш учун мўлжалланган, шу жумладан қийматига эга ўлчов бирлиги сифатида ифодаланган таъминланмаган токеннинг тури. Барқарор токен — қиймати миллий ёки хорижий валютанинг номинал қийматига тенг бўлган таъминланган токеннинг тури.
Крипто-активларни чиқариш тўғрисидаги қарор унинг дастлабки жойлаштирилишидан бир ой олдин эмитентнинг расмий веб-сайтида ёки бошқа ахборот ресурсида эълон қилиниши лозим.
Крипто-активлар чиқаришни рўйхатдан ўтказиш фақат крипто-депозитарий томонидан амалга оширилади.
Крипто-активлар эгаси эмитент томонидан чиқарилган жами крипто-активларнинг 35 фоиз ва ундан ортиғини сотиб олгани тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилиши лозим.
Шунингдек низом билан крипто-активларни муомалага киритиш,турли хил токенларни чиқариш ва рўйхатдан ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари ва электрон реестрни юритиш тартиби белгиланмоқда.