https://sputniknews.uz/20221204/yil-oxirigacha-yana-qancha-talaba-turar-joy-bilan-taminlanadi-30476173.html
Йил охиригача яна қанча талаба турар жой билан таъминланади
Йил охиригача яна қанча талаба турар жой билан таъминланади
Sputnik Ўзбекистон
Жорий йил охиригача 13 024 ўринга мўлжалланган 26 та ётоқхона фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. 04.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-04T15:21+0500
2022-12-04T15:21+0500
2022-12-04T15:21+0500
жамият
талабалар
ўзбекистон
олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/03/20741801_0:257:2731:1793_1920x0_80_0_0_615a6e00b5ac24f8993f529f43cb7f4c.jpg
ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. Йил охирига қадар республика бўйича 20 990 ўрин яратилиб, талабалар турар-жойларининг умумий сиғими 112 441 ўринга етказилади. Бу ҳақда AОКАда бўлиб ўтган брифингда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Фаррух Файзиев маълум қилди.Таъкидланишича, ҳукумат олдида давлат-хусусий шериклик асосида 18 800 ўринли 47 та талабалар турар-жойини қуриш вазифаси турибди. Жорий йил охиригача 13 024 ўринга мўлжалланган 26 та ётоқхона фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.Бундан ташқари, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан “Tashkent Index” мажмуасида 3 000 ўринли ётоқхоналар фаолият кўрсатмоқда. Яна 4 966 та турар-жой университетларнинг ўзлари томонидан ташкил этилган. Шутарзда, йил охиригача талабалар учун 20 990 та янги ўринлар яратилади.Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълумотларига кўра, уй-жойга муҳтож талабаларнинг 47 фоизи ётоқхонадан жой билан таъминланган.Ҳозирда бир талаба учун бир жойнинг нархи 40-50 миллион сўмни ташкил этади, яъни 400 ўринли битта талабалар турар-жойини қуриш учун 20 миллиард сўмга яқин маблағ керак бўлади.Аввалроқ, ижарада турадиган 1-курс талабаларига 2 ойлик ижара компенсацияси ҳеч қандай шартномасиз тўлаб берилиши ҳақида хабар қилинганди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/03/20741801_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_bc261f24cffde2795d738ed1490ca43c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, талабалар, ўзбекистон, олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
жамият, талабалар, ўзбекистон, олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Йил охиригача яна қанча талаба турар жой билан таъминланади
Жорий йил охиригача 13 024 ўринга мўлжалланган 26 та ётоқхона фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. Йил охирига қадар республика бўйича 20 990 ўрин яратилиб, талабалар турар-жойларининг умумий сиғими 112 441 ўринга етказилади. Бу ҳақда AОКАда бўлиб ўтган брифингда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Фаррух Файзиев маълум
қилди.
Таъкидланишича, ҳукумат олдида давлат-хусусий шериклик асосида 18 800 ўринли 47 та талабалар турар-жойини қуриш вазифаси турибди. Жорий йил охиригача 13 024 ўринга мўлжалланган 26 та ётоқхона фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Бундан ташқари, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан “Tashkent Index” мажмуасида 3 000 ўринли ётоқхоналар фаолият кўрсатмоқда. Яна 4 966 та турар-жой университетларнинг ўзлари томонидан ташкил этилган. Шутарзда, йил охиригача талабалар учун 20 990 та янги ўринлар яратилади.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълумотларига кўра, уй-жойга муҳтож талабаларнинг 47 фоизи ётоқхонадан жой билан таъминланган.
Ҳозирда бир талаба учун бир жойнинг нархи 40-50 миллион сўмни ташкил этади, яъни 400 ўринли битта талабалар турар-жойини қуриш учун 20 миллиард сўмга яқин маблағ керак бўлади.
Аввалроқ, ижарада турадиган 1-курс талабаларига 2 ойлик ижара компенсацияси ҳеч қандай шартномасиз тўлаб берилиши ҳақида хабар
қилинганди.