Туркия-Эрон-Туркманистон-Ўзбекистон йўналишидаги биринчи юк поезди кутиб олинди

© Транспорт вазирлигиТуркия-Эрон-Туркманистон-Ўзбекистон янги темир йўл йўналиши очилди
Туркия-Эрон-Туркманистон-Ўзбекистон янги темир йўл йўналиши очилди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.12.2022
Oбуна бўлиш
Маиший техника воситалари ортилган 40 та вагондан иборат юк поезди Туркия, Эрон, Туркманистон бўйлаб ҳаракатланиб, Ўзбекистонга етиб келди.
ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. Кеча, 3 декабрь куни, Тошкент марказий темир йўл вокзалида “Туркия – Эрон – Туркманистон – Ўзбекистон” янги темир йўл йўналишининг очилишига бағишлаб тантанали тадбир ташкил қилинди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Тадбирда дастлаб Туркиядан Ўзбекистонга қараб йўлга чиққан биринчи юк поездини кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

“Маиший техника воситалари ортилган 40 та вагондан иборат ушбу юк поезди Туркия, Эрон, Туркманистон бўйлаб ҳаракатланиб, Ўзбекистонга етиб келди”, - дейилади хабарда.

Умумий узунлиги 4500 кмдан ортиқ бўлган ушбу йўналиш катта ривожланиш салоҳиятига эга бўлиб, Ўзбекистон юкларини халқаро йўналишларда ташиш учун қўшимча йўналиш ҳисобланади.
Қайд этилишича, ушбу кўрилаётган барча чора-тадбирлар минтақадаги мавжуд транспорт-коммуникация тармоқлари ва инфратузилмасидан самарали фойдаланишга, шунингдек, ташқи савдо юкларини асосий жаҳон ва минтақавий бозорларга ташиш учун вақт ва молиявий харажатларни сезиларли даражада камайтиришга имкон беради.
Янгиликлар лентаси
0