https://sputniknews.uz/20221204/oav-ukraina-tufayli-germaniyaning-ikki-kunlik-jangga-etadigan-qurol-yarog-zaxirasi-qolgan--30475234.html
ОАВ: Украина туфайли Германиянинг икки кунлик жангга етадиган қурол-яроғ захираси қолган
ОАВ: Украина туфайли Германиянинг икки кунлик жангга етадиган қурол-яроғ захираси қолган
Sputnik Ўзбекистон
Мутахассиснинг фикрича, Украинадаги можаро ва Украина армиясига қурол-яроғ етказиб берилаётгани сабаб бутун Европа бўйлаб омборларда қурол-яроғлар захираси... 04.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-04T13:33+0500
2022-12-04T13:33+0500
2022-12-04T13:33+0500
дунёда
германия
қурол-яроғ
украина
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/04/30475070_0:153:3097:1895_1920x0_80_0_0_c026647377dfe639f95fe47ab63d2a18.jpg
ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. Германия бундесвери омборларидаги қурол-яроғ захираси икки кунлик жадал жанглар учун етади. Бу ҳақда Германия бўйича эксперт Оливер Муди “Times Radio” эфирида маълум қилди.Унинг сўзларига кўра, Украинадаги можаро ва Украина армиясига қурол-яроғ етказиб берилаётгани сабаб бутун Европа бўйлаб омборларда қурол-яроғлар захираси битиб бормоқда. Аммо бу муаммо Германияда ўткир сезилмоқда, чунки мамлакат кўп йиллардан буён Қуролли кучларни молиялаштиришни қисқартириш сиёсатини юритаётганди.Мутахассиснинг аниқлик киритишича, энди Берлин НАТОнинг минимал талабларига мос келувчи арсеналини қайта тиклаши учун камида 20 миллиард доллар сарфлаши керак бўлади.Муди зарурат туғилган пайтда бундесвернинг икки кунлик фаол ҳарбий ҳаракатларга етадиган қурол-яроғи ва ўқ-дори захираси қолганини қўшимча қилди.Россия 24 февралдан бери Украинада махсус ҳарбий операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг якуний мақсадини Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратиш деб атади.Бунинг ортидан Ғарб давлатлари Киевга қурол етказиб беришда давом этмоқда. Москва Ғарб қуролларини етказиб бериш фақат можарони узайтиришини, қурол-яроғ ташиш эса Россия армияси учун қонуний нишонга айланишини бир неча бор таъкидлаган.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/04/30475070_183:0:2914:2048_1920x0_80_0_0_939cd2f874d7b5c670db5d2da35bb63a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, германия, қурол-яроғ, украина
дунёда, германия, қурол-яроғ, украина
ОАВ: Украина туфайли Германиянинг икки кунлик жангга етадиган қурол-яроғ захираси қолган
Мутахассиснинг фикрича, Украинадаги можаро ва Украина армиясига қурол-яроғ етказиб берилаётгани сабаб бутун Европа бўйлаб омборларда қурол-яроғлар захираси битиб бормоқда.
ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. Германия бундесвери омборларидаги қурол-яроғ захираси икки кунлик жадал жанглар учун етади. Бу ҳақда Германия бўйича эксперт Оливер Муди “Times Radio” эфирида
маълум қилди. Унинг
сўзларига кўра, Украинадаги можаро ва Украина армиясига қурол-яроғ етказиб берилаётгани сабаб бутун Европа бўйлаб омборларда қурол-яроғлар захираси битиб бормоқда. Аммо бу муаммо Германияда ўткир сезилмоқда, чунки мамлакат кўп йиллардан буён Қуролли кучларни молиялаштиришни қисқартириш сиёсатини юритаётганди.
Мутахассиснинг аниқлик киритишича, энди Берлин НАТОнинг минимал талабларига мос келувчи арсеналини қайта тиклаши учун камида 20 миллиард доллар сарфлаши керак бўлади.
Муди зарурат туғилган пайтда бундесвернинг икки кунлик фаол ҳарбий ҳаракатларга етадиган қурол-яроғи ва ўқ-дори захираси қолганини қўшимча қилди.
Россия 24 февралдан бери Украинада махсус ҳарбий операция
ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг якуний мақсадини Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратиш деб атади.
Бунинг ортидан Ғарб давлатлари Киевга қурол етказиб беришда давом этмоқда. Москва Ғарб қуролларини етказиб бериш фақат можарони узайтиришини, қурол-яроғ ташиш эса Россия армияси учун қонуний нишонга айланишини бир неча бор таъкидлаган.