https://sputniknews.uz/20221204/koronavirusning-yangi-varianti-bolalar-va-homiladorlarda-qanday-kechmoqda-30471304.html
Коронавируснинг янги варианти болалар ва ҳомиладорларда қандай кечмоқда
Коронавируснинг янги варианти болалар ва ҳомиладорларда қандай кечмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори ўринбосари янги мутация болалар ва ҳомиладор аёлларда қандай белгилар билан намоён бўлаётгани ҳақида... 04.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-04T09:52+0500
2022-12-04T09:52+0500
2022-12-04T09:52+0500
жамият
covid-19 умумжаҳон пандемияси
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/16/19778040_0:254:3010:1947_1920x0_80_0_0_20c43834c757c0fe99d71ec75b98c40d.jpg
ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. Ўзбекистон ҳудудида ёз ойларида омикрон штаммининг VА.2 версияси авж олганди. Ҳозир эса беморларнинг қарийб барчасида VА.5 субварианти аниқланмоқда. Ушбу янги мутация болалар ва ҳомиладор аёлларда қандай клиник белгилар билан намоён бўлмоқда?Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори ўринбосари Ҳилола Алимованинг сўзларига кўра, 18 ёшгача бўлган аҳоли қатлами ҳамда ҳомиладор аёлларнинг иммун тизими нисбатан суст бўлади. Шу боис уларнинг юқумли касалликлар, жумладан, коронавирусга чалиниш эҳтимоли юқори,Мутахассис ВА.5 субварианти аломатлари аввалги ВА.2 версияси симптомлари билан деярли бир хил кечаётганини маълум қилди.Жумладан, болалар ва ҳомиладор аёлларда тумов, томоқда оғриқ ва қизариш, ЎРВИ, қолаверса, 3-5 фоиз ҳолатларда аллергияга мойиллиги бор беморларда диарея ҳамда обструкция (бўғилиш хуружи) белгилари кузатиляпти.Шунингдек, муддатига етган, учинчи 3 ойликдан юқори муддатдаги ҳомиладорларда (30 ҳафтадан юқори муддат) хасталик чоғида ҳомила сувининг сезиларли миқдорда камайиши ва лойқаланиши юзага келади. Бу эса ҳомиланинг димиқишига олиб келмоқда.Бундай аёлларда коронавирус юқори ҳарорат, бош ва мушакларда оғриқ, ҳолсизлик, уйқучанлик, ринит ва тонзиллит белгилари билан намоён бўлмоқда. Қолаверса, баъзи беморларни кучли йўтал, кўкрак қафасида оғриқ безовта қиляпти.Таъкидланишича, касалликлари бор беморлар, масалан, тутқаноқ хасталиги мавжуд болалар, кардиологик муаммолардан азият чекаётган аёллар ва ўғил-қизларда коронавирус нисбатан оғирроқ кечмоқда.“Қувонарли жиҳати, ушбу муддатдаги ҳомиладорларда касаллик енгил кечиб, ўпка тўқимасининг зарарланиши деярли кузатилаётгани йўқ. Шунга қарамай, ҳомиласи 30 ҳафталикдан ошган опа-сингилларимизга стационар шароитда даволанишни тавсия этамиз”, - дейди Алимова.Шифокор Ҳҳомиладорликнинг биринчи ва иккинчи 3 ойлигидаги беморлар эса қатъий равишда ҳудудий оилавий поликлиникалар назоратида бўлиб, тегишли муолажаларни олишлари шартлигини эслатиб ўтди.
https://sputniknews.uz/20221130/viruslar-30384627.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/16/19778040_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_4052035d287fb02713613f00956dc08c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, covid-19 умумжаҳон пандемияси, ўзбекистон
жамият, covid-19 умумжаҳон пандемияси, ўзбекистон
Коронавируснинг янги варианти болалар ва ҳомиладорларда қандай кечмоқда
Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори ўринбосари янги мутация болалар ва ҳомиладор аёлларда қандай белгилар билан намоён бўлаётгани ҳақида маълумот берди.
ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. Ўзбекистон ҳудудида ёз ойларида омикрон штаммининг VА.2 версияси авж олганди. Ҳозир эса беморларнинг қарийб барчасида VА.5 субварианти
аниқланмоқда. Ушбу янги мутация болалар ва ҳомиладор аёлларда қандай клиник белгилар билан намоён бўлмоқда?
Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори ўринбосари Ҳилола Алимованинг
сўзларига кўра, 18 ёшгача бўлган аҳоли қатлами ҳамда ҳомиладор аёлларнинг иммун тизими нисбатан суст бўлади. Шу боис уларнинг юқумли касалликлар, жумладан, коронавирусга чалиниш эҳтимоли юқори,
Мутахассис ВА.5 субварианти аломатлари аввалги ВА.2 версияси симптомлари билан деярли бир хил кечаётганини маълум қилди.
Жумладан, болалар ва ҳомиладор аёлларда тумов, томоқда оғриқ ва қизариш, ЎРВИ, қолаверса, 3-5 фоиз ҳолатларда аллергияга мойиллиги бор беморларда диарея ҳамда обструкция (бўғилиш хуружи) белгилари кузатиляпти.
Шунингдек, муддатига етган, учинчи 3 ойликдан юқори муддатдаги ҳомиладорларда (30 ҳафтадан юқори муддат) хасталик чоғида ҳомила сувининг сезиларли миқдорда камайиши ва лойқаланиши юзага келади. Бу эса ҳомиланинг димиқишига олиб келмоқда.
Бундай аёлларда коронавирус юқори ҳарорат, бош ва мушакларда оғриқ, ҳолсизлик, уйқучанлик, ринит ва тонзиллит белгилари билан намоён бўлмоқда. Қолаверса, баъзи беморларни кучли йўтал, кўкрак қафасида оғриқ безовта қиляпти.
Таъкидланишича, касалликлари бор беморлар, масалан, тутқаноқ хасталиги мавжуд болалар, кардиологик муаммолардан азият чекаётган аёллар ва ўғил-қизларда коронавирус нисбатан оғирроқ кечмоқда.
“Қувонарли жиҳати, ушбу муддатдаги ҳомиладорларда касаллик енгил кечиб, ўпка тўқимасининг зарарланиши деярли кузатилаётгани йўқ. Шунга қарамай, ҳомиласи 30 ҳафталикдан ошган опа-сингилларимизга стационар шароитда даволанишни тавсия этамиз”, - дейди Алимова.
Шифокор Ҳҳомиладорликнинг биринчи ва иккинчи 3 ойлигидаги беморлар эса қатъий равишда ҳудудий оилавий поликлиникалар назоратида бўлиб, тегишли муолажаларни олишлари шартлигини эслатиб ўтди.