Имконияти чекланган футболчилар "Cobalt" билан тақдирланишди - фото

Oбуна бўлиш
Жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритган ампутант футболчиларга "Cobalt" топширилди.
ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. Ампутант футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари кеча, 3 декабрь куни, "Cobalt" автомобиллари билан тақдирланди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати маълум қилди.
Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон президентининг маслаҳатчиси Одил Aбдураҳманов, спортни ривожлантириш вазири Aдҳам Икрамов, Миллий паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев, МОҚ бош котиби Ойбек Касимов, Қўмита раисининг биринчи ўринбосари, ЎФA биринчи вице-президенти Равшан Ирматов, футбол бўйича Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси вакиллари иштирок этишди.
Расмийлар терма жамоанинг қўлга киритган муваффақияти билан яна бир бор қутлаб, улардан келгусида ҳам улкан ғалабалар кутиб қолишларини билдирди. Шунингдек, ампутант футболчиларнинг бундай рағбатлантирилиши Ўзбекистондаги бошқа имконияти чекланганларнинг ҳам спорт билан шуғулланиши учун катта мотивация бўлиши алоҳида таъкидланди.
Шундан сўнг спортчиларга автомобиллар тантанали равишда топширилди. Футболчилар давлат раҳбарига миннатдорлик билдириб, келгусида ҳам улкан ғалабаларни қўлга киритишга ваъда берди.
© НОК Узбекистана
Церемония награждения сборной Узбекистана, завоевавшей бронзовую медаль на чемпионате мира по футболу среди игроков-ампутантов. - Sputnik Ўзбекистон
1/6
© Минспорта Узбекистана
Церемония награждения сборной Узбекистана, завоевавшей бронзовую медаль на чемпионате мира по футболу среди игроков-ампутантов. - Sputnik Ўзбекистон
2/6
© Минспорта Узбекистана
Церемония награждения сборной Узбекистана, завоевавшей бронзовую медаль на чемпионате мира по футболу среди игроков-ампутантов. - Sputnik Ўзбекистон
3/6
© НОК Узбекистана
Церемония награждения сборной Узбекистана, завоевавшей бронзовую медаль на чемпионате мира по футболу среди игроков-ампутантов. - Sputnik Ўзбекистон
4/6
© Минспорта Узбекистана
Церемония награждения сборной Узбекистана, завоевавшей бронзовую медаль на чемпионате мира по футболу среди игроков-ампутантов. - Sputnik Ўзбекистон
5/6
© НОК Узбекистана
Церемония награждения сборной Узбекистана, завоевавшей бронзовую медаль на чемпионате мира по футболу среди игроков-ампутантов. - Sputnik Ўзбекистон
6/6
Эслатиб ўтамиз, Туркияда бўлиб ўтган ампутант футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон термаси бронза медалини қўлга киритди. Учинчи ўрин учун баҳсда Гаити терма жамоаси 4:2 ҳисобида мағлуб этилди.
Гуруҳ босқичида ўзбекистонликлар Полшани 3:1 ҳисобида, Испанияни 3:0 ҳисобида, Танзанияни эса 2:0 ҳисобида таслим этиб, плей-офф босқичига чиқди. Нимчорак финалда Колумбия терма жамоаси устидан 4:1 ҳисобида зафар қучишди. Чорак финалда эса Италия 4:0 ҳисобида мағлуб этишди. Ярим финалда терма жамоа Туркияга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлиб, финалдан маҳрум бўлишганди.
Ўзбекистон ампутантлар термаси бунга қадар жаҳон чемпионатида учта олтин (2007, 2010, 2012), битта кумуш (1998) ва иккита бронза (1991, 2002) медалига эга чиққан.
Янгиликлар лентаси
0