https://sputniknews.uz/20221204/altsgeymer-kasalligini-davolash-usuli-topildi-30480903.html
Альцгеймер касаллигини даволаш усули топилди
Альцгеймер касаллигини даволаш усули топилди
Sputnik Ўзбекистон
Альцгеймер кўпроқ кекса ёшли инсонларда аста-секин хотира сусайиши, бош мия фаолияти бузилиб, ақлий қобилият пасая бориши билан намоён бўлади.
2022-12-04T22:02+0500
2022-12-04T22:02+0500
2022-12-04T22:02+0500
бу қизиқ
олимлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/04/30480744_0:6:2000:1131_1920x0_80_0_0_f5e3d6ff99133a2af0b1678c3c01274e.jpg
Россия олимлари бельгиялик ва италиялик ҳамкасблари билан биргаликда Альцгеймернинг даволаш имконсиз деб ҳисобланган турини муолажа қилиш усулини топди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ССВ.Изланишлар давомида олимлар инсон миясининг бир қатор рецепторлари фаоллашганда, Альцгеймер хасталиги билан боғлиқ бўлган жараёнлар тескари томонга ўзгаришини аниқлашга муваффақ бўлишган.Бунинг учун миядаги зарур ҳужайраларни фаоллаштириш мақсадида нейронлардаги махсус амин рецепторлари, яъни аминокислоталар қолдиқларини “уйғотиш” керак бўлади.Ҳозирча тажриба жониворларда муваффақияти синовдан ўтган. Навбатдаги босқичда тадқиқот самарадорлиги инсонларда текширилади.Якуний натижалар ижобий бўлгач, илмий хулоса Альцгеймер касаллигини даволаш учун зарур бўлган дори-дармонлар яратишга йўналтирилади.ЖССТ маълумотларига кўра, сайёрамизда ҳар 3 сонияда бир киши Альцгеймер касаллигига чалинади. Ҳозир Ер юзида 50 миллиондан ортиқ одам ушбу хасталикдан азият чекмоқда. Бироқ 2030 йилга бориб бу кўрсаткич 65 миллион нафардан ошиши мумкин.Альцгеймер кўпроқ кекса ёшли инсонларда аста-секин хотира сусайиши, бош мия фаолияти бузилиб, ақлий қобилият пасая бориши билан намоён бўлади. Ҳозир дунёда бу дардни эрта босқичда аниқлаш ва самарали даволаш борасида изланишлар олиб бориляпти.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/04/30480744_0:0:1780:1335_1920x0_80_0_0_740dd6108f6623610949fc32d7ea436c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
альцгеймер касаллиги ҳақида маълумот қандай касалик даволаш
альцгеймер касаллиги ҳақида маълумот қандай касалик даволаш
Альцгеймер касаллигини даволаш усули топилди
Альцгеймер кўпроқ кекса ёшли инсонларда аста-секин хотира сусайиши, бош мия фаолияти бузилиб, ақлий қобилият пасая бориши билан намоён бўлади.
Россия олимлари бельгиялик ва италиялик ҳамкасблари билан биргаликда Альцгеймернинг даволаш имконсиз деб ҳисобланган турини муолажа қилиш усулини топди, деб
хабар қилмоқда Ўзбекистон ССВ.
Изланишлар давомида олимлар инсон миясининг бир қатор рецепторлари фаоллашганда, Альцгеймер хасталиги билан боғлиқ бўлган жараёнлар тескари томонга ўзгаришини аниқлашга муваффақ бўлишган.
Бунинг учун миядаги зарур ҳужайраларни фаоллаштириш мақсадида нейронлардаги махсус амин рецепторлари, яъни аминокислоталар қолдиқларини “уйғотиш” керак бўлади.
Ҳозирча тажриба жониворларда муваффақияти синовдан ўтган. Навбатдаги босқичда тадқиқот самарадорлиги инсонларда текширилади.
Якуний натижалар ижобий бўлгач, илмий хулоса Альцгеймер касаллигини даволаш учун зарур бўлган дори-дармонлар яратишга йўналтирилади.
ЖССТ маълумотларига кўра, сайёрамизда ҳар 3 сонияда бир киши Альцгеймер касаллигига чалинади. Ҳозир Ер юзида 50 миллиондан ортиқ одам ушбу хасталикдан азият чекмоқда. Бироқ 2030 йилга бориб бу кўрсаткич 65 миллион нафардан ошиши мумкин.
Альцгеймер кўпроқ кекса ёшли инсонларда аста-секин хотира сусайиши, бош мия фаолияти бузилиб, ақлий қобилият пасая бориши билан намоён бўлади. Ҳозир дунёда бу дардни эрта босқичда аниқлаш ва самарали даволаш борасида изланишлар олиб бориляпти.