Россия армияси Су-35С қирувчиларининг янги партиясини олди - видео

© Sputnik / Evgeny Odinokov / Медиабанкка ўтишГруппа высшего пилотажа "Русские витязи" на самолетах Су-35С во время динамического показа авиатехники в рамках Международного военно-технического форума на аэродроме "Кубинка"
Группа высшего пилотажа Русские витязи на самолетах Су-35С во время динамического показа авиатехники в рамках Международного военно-технического форума на аэродроме Кубинка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.12.2022
Oбуна бўлиш
Россия Ҳарбий космик кучлари Су-35С қирувчиларининг янги партиясини олди.
Россия Ҳарбий космик кучлари Су-35С қирувчиларининг янги партиясини олди.
“Комсомолск-на-Амурдаги ОАК авиация корхонаси янги Су-35С самолётларининг навбатдаги партиясини ишлаб чиқарди ва Россия Мудофаа вазирлигига топширди. Ҳукумат ҳузуридаги Мувофиқлаштирувчи кенгаш қуролли кучларнинг техника ва техникага бўлган эҳтиёжларини таъминлаш ва етказиб бериш саналарига риоя қилиш назорат қилади”, - дейилган хабарда.
4++ авлоди Су-35С қирувчи самолётлари ер ва парвоз синовларидан ўтиб, хизмат ўташ жойларига етказилди.
"Бугунги кунда КнААЗ ишлаб чиқариш қувватлари тўлиқ юкланган. Биз шартномаларда назарда тутилган муддатларда Россия Мудофаа вазирлигининг замонавий авиация тизимларига бўлган эҳтиёжларини қондирадиган авиация техникасини етказиб бермоқдамиз", - дейди ОАК бош директори Юрий Слюсар.
Су-35С - алоҳида бешинчи авлод технологияларидан фойдаланган ҳолда яратилган суперманеврли 4++ авлод қирувчи самолётидир. У рақамли ахборот ва бошқарув тизимига асосланган янги авионика мажмуаси, ҳаво нишонларини аниқлаш учун узоқроқ масофага эга босқичли радиолокация тизимига билан жиҳозланган.
Янгиликлар лентаси
0