Маданий мерос агентлиги: 2023 йилда 58 та объект реставрация қилинади

© Sputnik / Сергей Пятаков / Медиабанкка ўтишЛюди на территории комплекса Шахи Зинда в Самарканде.
Люди на территории комплекса Шахи Зинда в Самарканде. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.12.2022
Oбуна бўлиш
Келаси йили реставрация қилинадиган маданий мерос объектлари рўйхати шакллантирилиб, лойиҳаларни тайёрлаш бошланган.
ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан 2023 йилда маданий мерос объектларини сақлаб қолиш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилган. АОКАда ўтказилган брифингда Маданий мерос агентлиги матбуот хизмати раҳбари Моҳинур Имомова келаси йили 58 та маданий мерос объекти реставрация қилинишини айтди.
Қайд этилишича, Маданий мерос агентлиги ишчи гуруҳи томонидан ҳудудлардаги маданий мерос объектлари ҳолати ва муаммолари ўрганилиб рўйхат шакллантирилди ва уч тоифа (авария, таъмирталаб ва қониқарли ҳолат)га ажратилган.
“2023 йил учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишилган ҳолда маданий мерос объектларини реставрация, консервация қилиш ҳамда ободонлаштириш бўйича лойиҳалар рўйхати шакллaнтирилди”, - дейди Имомова.
Унга кўра, 2023 йил давомида асрашга доир ишлар амалга ошириладиган 58 та маданий мерос объектининг манзилли рўйхати тасдиқланиб, уларни реставрация қилиш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.
Маданий мерос объектларида давлат назоратини олиб бориш юзасидан 2208 та объектда мониторинг ўтказилган.
Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги Илмий эксперт кенгаши томонидан 2022 йил давомида 564 та лойиҳа кўриб чиқилиб, уларнинг 473 таси маъқулланган, 91 таси рад этилган.
Маданий мерос агентлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан тақдим этилган та тарихий-маданий экспертиза хулосалари ўрнатилган тартибда кўриб чиқилиб, 1407 та тарихий-маданий экспертиза хулосаларини агентликнинг Илмий-эксперт кенгашида кўриб чиқиш учун хулоса берилган.
Ҳозирги кунда маҳаллий ҳокимликлар томонидан жами 629 та объектни Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари Миллий рўйхатига киритиш бўйича таклиф берилган. Мазкур объектларнинг маданий қиммати ва тарихийлиги ўрганиб чиқилмоқда.
Таъкидланишича, 2022 йилда ISESCO (Халқаро Ислом ташкилоти) томонидан Бухоро шаҳрида жойлашган 7 та маданий мерос объекти Бутун жаҳон Ислом олами дурдоналари рўйхатига киритилган. Шунингдек, Туркия Ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги томонидан Бухоро шаҳридаги Арк қалъаси Жоме масжидини ва Фарғона вилояти Риштон туманида жойлашган Бурхониддин Ал-Марғилоний мақбарасини реставрация қилиш бўйича битим имзоланган.
Янгиликлар лентаси
0