Aнглияда тушлик қилишга қурби етмайдиган мактаб ўқувчилари сони ортди

© Sputnik / Алекс МакнотонУнивермаг Harrods в Лондоне.
Универмаг Harrods в Лондоне. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.12.2022
Oбуна бўлиш
Ўқитувчиларнинг 38 фоизи кўпроқ ўқувчилар мактабга оч келаётганини пайқаган.
ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. “Sutton Trust” таълим хайрия ташкилоти томонидан ўтказилган сўровга кўра, Aнглиядаги ўқитувчиларнинг ярмидан кўпи яшаш харажатлари ошгани сабабли мактабда овқатланиш имкониятига эга бўлмаган ўқувчилар сони кўпайгани ҳақида хабар берган.
Сўров натижаларига кўра, давлат таълим муассасаларининг юқори раҳбариятининг 52 фоизи давлат мактабларида бепул овқатланиш дастурига мос келмайдиган ва нархларнинг ошиши туфайли нонушта ёки тушлик қилишга қурби етмайдиган ўқувчилар сони ортганини қайд этган. Кам бюджетли мактаблар орасида бу кўрсаткич 59 фоизга кўтарилган.
Шу муносабат билан, ўқитувчиларнинг 38 фоизи кўпроқ ўқувчилар мактабга оч келаётганини, 17 фоизи эса оилалар озиқ-овқат банклари ёрдамидан кўпроқ фойдаланаётганини пайқаган. Энг кам таъминланган мактаблардаги ўқитувчилар орасида шунга ўхшаш кўрсаткичлар сезиларли даражада юқори - мос равишда 56 фоиз ва 27 фоиз.
Бундан ташқари, респондентларнинг 54 фоизи мактабга иссиқ кийимсиз болалар кўпроқ келаётганини, сўровда қатнашган ўқитувчиларнинг 74 фоизи эса ўқувчилар дарсда чарчаган кўриниши ва диққатини дарсга жамлаш қийинлашишини қайд этган.
Сўров Aнглия бўйлаб 6,2 мингдан ортиқ ўқитувчилар ўртасида ўтказилди. Максимал хатолик 1 фоизни ташкил қилади.
Россия Федерациясининг Украинада махсус операцияси бошланганидан сўнг, Ғарб Россияга нисбатан санкцияларни кучайтирди. Етказиб бериш занжирларининг узилиши Европа ва AҚШда ёқилғи ва озиқ-овқат нархларининг ошишига олиб келди. Буюк Британияда яшаш нархининг ошиши миллионлаб уй хўжаликларига таъсир қилди.
Янгиликлар лентаси
0