https://sputniknews.uz/20221202/tatariston-va-ozbekiston-ortasida-neft-kimyo-sohasida-qoshma-loyihalar-ishlab-chiqilmoqda-30438022.html
Татаристон ва Ўзбекистон ўртасида нефт-кимё соҳасида қўшма лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда
Татаристон ва Ўзбекистон ўртасида нефт-кимё соҳасида қўшма лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Татаристон Республикаси президенти Рустам Минниханов Самарқандда бўлиб ўтаётган Россия-Ўзбекистон бизнес-форумида нутқ сўзлади. 02.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-02T12:52+0500
2022-12-02T12:52+0500
2022-12-02T12:52+0500
ўзбекистон - россия
рустам минниханов
самарқанд
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/17/23498272_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_b44c9efe270efe570c3daace2d0541e5.jpg
ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Татаристон ва Ўзбекистон ўртасида нефт-кимё соҳасида қўшма лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақида Татаристон Республикаси президенти Рустам Минниханов маълум қилди, дея хабар берди Sputnik мухбири.Рустам Миннихановнинг сўзларига кўра, “Ўзбекнефтгаз” АЖ билан биргаликда “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва қайта ишлаш қувватларидан фойдаланиш даражасини ошириш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш имкониятлари ўрганилмоқда.Шунингдек, нефт кимёси ва углеводородларни илғор қайта ишлаш, ҳамда Ўзбекистонга хом нефт етказиб бериш ва маҳсулотни янада экспорт қилиш бўйича қўшма лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.Ямбаши ва Жийдалик инвестиция блоклари учун геофизик маълумотларни ўрганиш давом этмоқда.Қолаверса, нефт-кимё соҳасида Ўзбекистонни нефт хомашёси билан таъминлаш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда. Унга кўра, “Ўзкимёсаноат” АЖ билан “Навоиазот” АЖ участкасида поливинилхлорид ва каустик сода ишлаб чиқариш мажмуасини қуриш лойиҳаси бошланган.Маълумот учун, ўтган йили Татаристон-Ўзбекистон савдо айланмаси 193 миллион доллардан ошди. Жорий йилнинг 9 ойида ҳам 47 фоизга ўсиш кузатилмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/17/23498272_171:0:2900:2047_1920x0_80_0_0_474e0da7ac14839a301f45c1e33bd3c0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон - россия, рустам минниханов, самарқанд
ўзбекистон - россия, рустам минниханов, самарқанд
Татаристон ва Ўзбекистон ўртасида нефт-кимё соҳасида қўшма лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда
Татаристон Республикаси президенти Рустам Минниханов Самарқандда бўлиб ўтаётган Россия-Ўзбекистон бизнес-форумида нутқ сўзлади.
ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Татаристон ва Ўзбекистон ўртасида нефт-кимё соҳасида қўшма лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақида Татаристон Республикаси президенти Рустам Минниханов маълум қилди, дея хабар берди Sputnik мухбири.
Рустам Миннихановнинг сўзларига кўра, “Ўзбекнефтгаз” АЖ билан биргаликда “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва қайта ишлаш қувватларидан фойдаланиш даражасини ошириш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш имкониятлари ўрганилмоқда.
Шунингдек, нефт кимёси ва углеводородларни илғор қайта ишлаш, ҳамда Ўзбекистонга хом нефт етказиб бериш ва маҳсулотни янада экспорт қилиш бўйича қўшма лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.
Ямбаши ва Жийдалик инвестиция блоклари учун геофизик маълумотларни ўрганиш давом этмоқда.
Қолаверса, нефт-кимё соҳасида Ўзбекистонни нефт хомашёси билан таъминлаш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда. Унга кўра, “Ўзкимёсаноат” АЖ билан “Навоиазот” АЖ участкасида поливинилхлорид ва каустик сода ишлаб чиқариш мажмуасини қуриш лойиҳаси бошланган.
Маълумот учун, ўтган йили Татаристон-Ўзбекистон савдо айланмаси 193 миллион доллардан ошди. Жорий йилнинг 9 ойида ҳам 47 фоизга ўсиш кузатилмоқда.