https://sputniknews.uz/20221202/ssv-ozbekistonda-omikronning-qaysi-shakli-eng-keng-tarqalganini-aytdi-30445943.html
ССВ Ўзбекистонда омикроннинг қайси шакли энг кенг тарқалганини айтди
ССВ Ўзбекистонда омикроннинг қайси шакли энг кенг тарқалганини айтди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда “омикрон” штаммининг қайси тури кенг тарқалаётганини аниқлаш учун ўрганиш ўтказилди. 02.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-02T17:55+0500
2022-12-02T17:55+0500
2022-12-02T17:55+0500
жамият
covid-19 умумжаҳон пандемияси
омикрон штамми
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/0d/23944755_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_6c995406b57c20fedff5683f48bba8ba.jpg
ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус инфекциясининг “омикрон” штаммининг ВА.5 субварианти доминант версияга айланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Шундан сўнг ушбу таҳлиллар Инновацион ривожланиш вазирлиги қошидаги Илғор технологиялар марказида секвенлаш жараёнидан ўтказилган. Натижада 27 нафар бемор “омикрон” штаммининг BA.5 субварианти билан зарарлангани аниқланган.Вазирлик ноябрь ойида мамлакатда коронавирусга чалиниш ортаётганига тўхталиб, ўсиш динамикаси, аввало, кунлар совиб, одамлар асосий вақтини ёпиқ бино ва иншоотларда ўтказаётгани билан боғлиқ эканини таъкидлаган. Қолаверса, COVID-19 нинг юқумлилик даражаси юқори бўлган янги мутациялари беморлар сони кўпайишига сабаб бўляпти.Маълумот учун, BA.5 субвариантининг яширин даври бошқа штаммлар сингари 5-6 кун эмас, 2-3 кунни ташкил этяпти.Унинг асосий белгилари:Шунингдек, баъзи ҳолларда кучли ва хуружли йўтал, кўкрак қафасида оғриқ, нафас қисиши ва ҳаво етишмаслик белгилари юзага келмоқда.Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори Анвар Ҳусановнинг сўзларига кўра, бу вирус билан касалланган беморларда ўпка тўқимасининг зарарланиши 30-40 фоиз ҳолатларда кузатилмоқда. Бундай ҳолатлар асосан уй шароитида ёки баъзи хусусий клиникаларда антибиотик, гормон препаратлари ҳамда томчи дориларни томир ичига мақсадсиз ва палапартиш қабул қилган беморларда учраяпти.Эслатиб ўтамиз, 1 декабрь куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида жами 159 кишида коронавирус аниқланди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/0d/23944755_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_ed6fafab526a3f0e4bda90a847c286ea.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, covid-19 умумжаҳон пандемияси, омикрон штамми, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
жамият, covid-19 умумжаҳон пандемияси, омикрон штамми, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
ССВ Ўзбекистонда омикроннинг қайси шакли энг кенг тарқалганини айтди
Ўзбекистонда “омикрон” штаммининг қайси тури кенг тарқалаётганини аниқлаш учун ўрганиш ўтказилди.
ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус инфекциясининг “омикрон” штаммининг ВА.5 субварианти доминант версияга айланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, мамлакатда ҳозирги кунда “омикрон”нинг қайси субварианти доминант версияга айланганини аниқлаш мақсадида жорий йил 10-12 ноябрь кунлари Республика махсус 1-сон Зангиота юқумли касалликлар шифохонасига госпитализация қилинган 27 нафар бемордан тиббий намуналар олинган.
Шундан сўнг ушбу таҳлиллар Инновацион ривожланиш вазирлиги қошидаги Илғор технологиялар марказида секвенлаш жараёнидан ўтказилган. Натижада 27 нафар бемор “омикрон” штаммининг BA.5 субварианти билан зарарлангани аниқланган.
Вазирлик ноябрь ойида мамлакатда коронавирусга чалиниш ортаётганига тўхталиб, ўсиш динамикаси, аввало, кунлар совиб, одамлар асосий вақтини ёпиқ бино ва иншоотларда ўтказаётгани билан боғлиқ эканини таъкидлаган. Қолаверса, COVID-19 нинг юқумлилик даражаси юқори бўлган янги мутациялари беморлар сони кўпайишига сабаб бўляпти.
Маълумот учун, BA.5 субвариантининг яширин даври бошқа штаммлар сингари 5-6 кун эмас, 2-3 кунни ташкил этяпти.
тана ҳароратининг гектик (41 даражагача) кўтарилиши;
бош ва мушакларда кучли оғриқ;
конъюктивит (10 фоиз ҳолатда);
ринт ва тонзилит (40 фоиз ҳолатда);
диарея (10 фоиз ҳолатда) юзага келиши кузатилмоқда.
Шунингдек, баъзи ҳолларда кучли ва хуружли йўтал, кўкрак қафасида оғриқ, нафас қисиши ва ҳаво етишмаслик белгилари юзага келмоқда.
Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори Анвар Ҳусановнинг сўзларига кўра, бу вирус билан касалланган беморларда ўпка тўқимасининг зарарланиши 30-40 фоиз ҳолатларда кузатилмоқда. Бундай ҳолатлар асосан уй шароитида ёки баъзи хусусий клиникаларда антибиотик, гормон препаратлари ҳамда томчи дориларни томир ичига мақсадсиз ва палапартиш қабул қилган беморларда учраяпти.
Эслатиб ўтамиз, 1 декабрь куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида жами 159 кишида коронавирус аниқланди.