Россияликлар янги йилни ўтказиш учун қўшни давлатларни танлашди

© Sputnik / Максим БлиновСотрудник ПФР держит в руках паспорт РФ.
Сотрудник ПФР держит в руках паспорт РФ. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.12.2022
Oбуна бўлиш
Россияликлар Янги йилда визасиз бориш мумкин бўлган, тил ва валюта жиҳатидан тўсиқлар йўқ манзилларни танлашмоқда. Бундай давлатлар орасида МДҲ мамлакатлари етакчи бўлмоқда. Батафсил - Sputnik материалида.
ТОШКЕНТ, 2 дек - Sputnik. Россияликлар саёҳат манзиллари танлашда кўпроқ қўшни мамлакатларда муқобил излай бошладилар. Россия Туроператорлари Ассоциацияси (АТОР) маълумотларига кўра, Россиянинг энг йирик туроператорлари янги йил байрамлари учун қўшни мамлакатларга турларга бўлган талабнинг ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10-80 фоизга ошганини қайд этди.

Беларусия: зубр томоша қилиш ва харидлар учун

Белоруссия - россияликлар орасида Янги йил байрамлари кунида сўзсиз этакчига йўналишга айланди. Сайёҳлик агентликлари альянси (АТА) вице-президенти Александр Мкртчяннинг сўзларига кўра, қўшни давлатларга саёҳат қилишни режалаштирган россияликларнинг ярмидан кўпи Беларусни танлаган. Сайёҳлар у ерга асосан поездлар ва шахсий автоуловларда борадилар, аммо баъзилари самолётдан ҳам фойдаланадилар.
Янги йил байрамлари учун россияликлар томонидан сотиб олинган чипталарнинг умумий сонининг 2,6 фоизи Беларус ҳиссасига тўғри келади (OneTwoTripга асосан).
Белоруссия йил бўйи россияликларни яқин хориждаги бошқа мамлакатларга қараганда кўпроқ қизиқтирди, деди Sputnik мухбирига "Алеан" миллий туроператори тижорат директори Оксана Булах. Саёҳларни асосиан маҳаллий соғломлаштириш масканлари, гўзал жойларда қишлоқ меҳмонхоналарида ҳордиқ чиқариш, экскурция дастурларига қизиқиш бор. Шунингдек, бу йил россияликлар Беларусга харид мақсадларида ҳам бориб Минск меҳмонхоналарида қолишмоқда”, - дейди Булах.
Европани томоша қилишни истайдиган россияликларга Алексан Мкртчян Беларусга, айниқса унинг ғарбий қисми – Гродно шаҳрига боришни маслаҳат беради. “Бу Европанинг ажойиб қисми, у ерга визасиз ва ҳатто паспортсиз ҳам боришингиз мумкин”, деб тушунтиради Мкртчян.

Арманистонга "Тинчлик" билан

Россияликлар орасида умумий талаб сони бўйича иккинчи мамлакат (АТА маълумотларига кўра) ва бронь қилинган авиачипталар рейтингида МДҲ давлатлари орасида биринчи (OneTwoTrip маълумотларига кўра) Арманистон бўлди. Бироқ Россия сайёҳлик саноати иттифоқи вице-президенти Юрий Барзикиннинг сўзларига кўра, Арманистонда транзит йўловчилар кўп. “Россия Федерациясининг кўплаб фуқаролари у ерга сайёҳлик мақсадида боришади, бироқ у ерда ким сайёҳ эканлигини, ким бошқа мамлакатларга транзитда кетаётганини ва ким қариндошлариникига ташриф буюраётганини аниқлаш осон эмас”, — дея изоҳ берди эксперт.
Арманистон жуда арзон давлат, деди Алексан Мкртчян, у ерда россияликларга яхши муносабатда бўлишади. Тил ёки рубл билан боғлиқ ҳеч қандай муаммолар ҳам йўқ. МИР карталари қабул қилинади. Яна Россиянинг 15 та шаҳридан Арманистонга учиш мумкин.

Қозоғистон ва Ўзбекистонга нафақат "карта-турлар" учун борадилар.

Учинчи ўринда россияликлар талаби бўйича (АТА маълумотларига кўра) Қозоғистон. Бу ерни сибирликлар яхши кўришади, деб таъкидлайди Юрий Барзикин: "Одамлар таътилга ҳам, бошқа мақсадларда ҳам борадилар. Қозоғистон, айниқса, Россиянинг Осиё қисмида машҳур жой, чунки учиш яқинроқ. Янги йил байрамларида ушбу республиканинг санаторий-курорт қисми ҳам фаол юкланади”, - дея тушунтиради мутахассис. Шунингдек, у Россия ва Қозоғистон туроператорларининг Қозоғистонга пакетли турлари борлигини таъкидлайди.
Қозоғистон ҳам қўшни Қирғизистон каби "карта-турлар" учун ҳам россиялик харидорлар учун жозибадор бўлиб қолмоқда. Бироқ, унга бўлган талаб аллақачон пасаймоқда, дейди Алексан Мкртчян.
“Кўпгина мамлакатларда карталарни масофадан расмийлаштириш жорий қилинган. Бу ўртача 25 минг рублни ташкил қилади ва бу мамлакатга тўғридан-тўғри ташриф буюрганиндан кўра анча арзон бўлиб чиқади", - дея тушунтиради эксперт.
АТА маълумотларига кўра, талаб юқори бешликка Грузия ва Ўзбекистон кирди. Биринчи мамлакат русларни миллий таомлари, қорли Гудаури ва қизиқарли экскурция қисми билан ўзига жалб қилади. Ўзбекистон эса - ўзига хослиги ва меҳмондўстлиги билан.
2022 йилда Ўзбекистонга сайёҳлар оқими 25 фоизга ошди, деди Спутник мухбирига Россия Туроператорлари уюшмаси (АТОР) ижрочи директори Мая Ломидзе. Юрий Барзикин эса “Тошкент, Самарқанд, Бухорога пакетли турлар борлигига эътибор қаратади. Ўзбекистонга Москвадан ҳам, Россия вилоятларидан ҳам рейслар бор”.

Россияликлар саёҳатни қандай ташкил қилишади

РСТ кузатувлари шуни кўрсатадики, россияликларнинг ярми қўшни мамлакатларга мустақил равишда саёҳат қилади.
"Бу ерда мантиқ шундай - Манзил қанча узоқ бўлса, сайёҳлар шунчалик операторга ишонишади. Мамлакат ичида саёҳат қилаётган барча русларнинг 80% мустақил сайёҳлардир. Яқин хорижга саёҳат қилганларнинг 50 фоизи. Узоқ хориж давлатларига эса - атиги 10 фоизи мустақил сайёҳлар. Аксарият пакетли экскурцияларни харид қилишни афзал кўришади ", - дейди Юрий Барзикин.
“Янги йил байрамлари учун авиачипталар нархи (29.12. дан 10.01 гача) ҳар қандай йўналишлар учун қимматлашди. Аммо ҳозирги кунларда (01.12 дан 20.12 гача) энг паст давр. Кейинги нархлар фақат кўтарилади. Янги йил учун ваучерларнинг ўзи қимматроқ бўлишини тушунишингиз керак, лекин бир неча кун кутсангиз, у аллақачон арзон бўлади. "Юқори саналар" юқори нархларни англатади, - дейди Александр Мкртчян.
Янгиликлар лентаси
0