Россия Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ҳамкори – Мишустин

© Sputnik / Дмитрий Астахов / Медиабанкка ўтишПредседатель правительства РФ Михаил Мишустин. Архивное фото
Председатель правительства РФ Михаил Мишустин. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.12.2022
Oбуна бўлиш
Ўтган йил сарҳисобига кўра Россия Хитойни ортда қолдириб Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ҳамкорига айланди.
ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Россия Ўзбекистоннинг энг йирик ҳамкорига айланди, деди Россия бош вазири Михаил Мишустин Самарқандда бўлиб ўтаётган бизнес форумда. Sputnik мухбири хабарига асосан.
“Россия Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкорларидан бири ҳисобланади. Ўтган йил якунларига кўра, биз Хитойни ортда қолдириб, республика ташқи савдо айланмасида 18 фоизга яқин улуш билан биринчи ўринга кўтарилдик”, дейди Бош вазир.
У сўзида давом этиб, Ўзбекистонда Россия бизнеси кенг намойиш этилганини, бу ерда Россия сармояси иштирокидаги 2700 га яқин корхона фаолият юритиши ва улар қўшма лойиҳаларни амалга оширишда иқтисодиётнинг турли тармоқларида муҳим ўрин тутишини қўшимча қилди. Қайд этилишича, Россия тараққиёт институтлари фаол иштирок этмоқда, республикага машинасозлик, металлургия, кимё саноати, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш саноати маҳсулотларини етказиб бериш учун молиявий ёрдам кўрсатилмоқда.
“Энг йирик ташаббуслар ёқилғи-энергетика соҳасида ва гап геологик қидирув ишлари, истиқболли кўмир, углеводород конларини ўзлаштириш, шунингдек, “Ростех” давлат корпорацияси томонидан фойдаланишга топширилган Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси ва фармацевтика саноатидаги лойиҳалар ҳақида бормоқда”, дейди Мишустин.
Шунингдек, Мишустин жаҳон иқтисодиётида содир бўлаётган глобал чақириқларга фақат биргаликда қарши туриш мумкин деб ҳисоблайди.
Жаҳон иқтисодиёти ва глобал бозорлар тартибсиз ҳолатда ва бундай вазиятда мавжуд ҳамда келажакдаги қийинчиликларга фақат биргаликда самарали қаршилик кўрсатиш мумкин, деди Мишустин.
Эслатиб ўтамиз, Россия Федерацияси Ҳукумати раҳбари Михаил Мишустин 1-2 декабрь кунлари Ўзбекистонда амалий ташриф билан бўлиб турибди. Бош вазир Абдулла Арипов билан биргаликда Самарқанд шаҳрида ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссия йиғилишини ўтказади, ҳамда Россия-Ўзбекистон бизнес-форумининг ялпи мажлисида сўзга чиқади.
Янгиликлар лентаси
0