Россия Ўзбекистон маҳсулотлари учун соддалаштирилган божхона тартиби ташкил этилади

© Sputnik / Михаил Воскресенский, STF / Медиабанкка ўтишТаможенный пост
Таможенный пост - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.12.2022
Oбуна бўлиш
Соддалаштирилган божхона йўлаги тартиби ҳозирда текстиль материаллари, тўқимачилик ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига нисбатан кенг татбиқ қилинмоқда.
ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Ўзбекистон маҳсулотларининг Россия бозорларига кириб боришида соддалаштирилган божхона тартиби ташкил этилади. Бу ҳақида Давлат божхона қўмитаси хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг 3-мажлиси доирасида Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси билан Россия Федерал божхона хизмати ўртасида Баённома имзоланди.
© Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси билан Россия Федерал божхона хизмати ўртасида Баённома имзоланди
Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси билан Россия Федерал божхона хизмати ўртасида Баённома имзоланди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.12.2022
Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси билан Россия Федерал божхона хизмати ўртасида Баённома имзоланди
Ҳужжат товар ва транспорт воситаларини олиб ўтишда божхона операцияларининг соддалаштирилган тартибини ташкил этиш, яъни “Соддалаштирилган божхона йўлаги” тўғрисидаги Битимга қўшимчалар киритишни назарда тутади.
Баённомани Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси Раиси А.Мавлонов ва Россия Федерал божхона хизмати раҳбари В.Булавин имзолашди.
Соддалаштирилган божхона йўлаги тартиби ҳозирда текстиль материаллари, тўқимачилик ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига нисбатан кенг татбиқ қилинмоқда.
Бунда икка мамлакат ўртасида товарлар, транспорт воситалари ва ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари ҳақидаги ахборотларни ўзаро олдиндан алмашиш орқали “Хавфларни бошқариш” тизими кўмагида товарлар ва транспорт воситаларига нисбатан божхона назоратини қўллаш минималлашади.
“Содда қилиб айтганда, Россияга маҳсулотларни олиб киришда, божхона қонунчилиги бузилиши хавфи аниқланмаса, ушбу товарларга нисбатан божхона кўриги ўтказилмайди. Ваколатли иқтисодий операторлар мақомига эга тадбиркорлар ҳам божхона йўлагидан фойдаланиш имконига эга бўлишади. Натижада, Ўзбекистон маҳсулотларининг Россия бозорларига кириб бориши янада соддалашади ва тезлашади”, дейилади хабарда.
Шунингдек, форум доирасида Ўзбекистон ва Россия божхона хизматлари ваколатхоналарини очиш тўғрисида битим имзоланди.
Ушбу битим икки мамлакат божхона хизматлари ўртасидаги ҳамкорликни мувофиқлаштириш ва фаоллаштиришга хизмат қилади. Россия билан Ўзбекистон ўртасида товарлар ва транспорт воситаларининг эркин ўтишига тўсқинлик қиладиган сабабларни баҳолаш, аниқлаш ва жойида бартарф этиш имконини беради.
Янгиликлар лентаси
0