Қозонда Сбербанкнинг биринчи исломий молиялаш офиси очилди

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишЛоготип Сбербанка
Логотип Сбербанка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.12.2022
Oбуна бўлиш
Офис чакана ва корпоратив мижозларга ҳалол инвестиция воситаларини таклиф қилади.
ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Сбербанк Татаристон пойтахти Қозон шаҳрида биринчи исломий молия офисини очди. Офис чакана ва корпоратив мижозларга хизмат кўрсатади.
Қозон шаҳрида Сбербанкнинг биринчи ҳамкор молиялаш офисининг очилиши бўлиб ўтди.
Мижозларга қуйидаги банк маҳсулотларини тақдим этилади:
Мудараба (ишончли активларни бошқариш аналоги);
Ҳалол инвестиция воситалари;
Савдони молиялаштириш;
Банк кафолати;
Тўлов ва жорий ҳисобварақлар;
Ҳисоб-китоб ва касса хизматлари.
Айтилишича, офисга келган мижозларга кофе ва чойдан ташқари, муқаддас булоқдан олинган Зам-Зам суви ҳам таклиф этилади. Шунингдек, банк логотипи билан сувенирлар сотиладиган ихтисослаштирилган дўкон ҳам иш бошлади.
“Биз Татаристон пойтахтида Россиядаги биринчи ҳамкор молия офисини очганимиздан мамнунмиз, бу ерда исломий молиявий маҳсулотлар ва хизматларга талаб ортиб бораётганини кўрмоқдамиз. Ҳамкор молиялаштириш маҳсулотларининг мавжудлигини ошириб, биз бу йўналишни ривожлантирамиз ва банк мижозлари орасида оммалаштирамиз”, дейди Сбербанкнинг катта вице-президенти Олег Ганеев.
Маълумот учун, Сбербанк Татаристоннинг муҳим стратегик ҳамкори ҳисобланади. Бугунги кунда банк мижозлари 2,4 миллиондан ортиқ аҳоли, шунингдек, республиканинг йирик саноат корхоналари ҳисобланади. Айни пайтда республикада Сбербанкнинг 382та бўлинмалари мавжуд.
Янгиликлар лентаси
0