Путин ва Лукашенко иттифоқчилик дастурини декабрда муҳокама қилишади
20:45 02.12.2022 (янгиланди: 17:33 06.07.2023)
© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтиш12 апреля 2022. Президент РФ Владимир Путин и президент Белоруссии Александр Лукашенко (слева) беседуют в инженерном корпусе технического комплекса космического ракетного комплекса "Союз-2" на космодроме Восточный.
© Sputnik / Михаил Климентьев
/ Oбуна бўлиш
Президентлар келгуси алоқалар жадвалини ҳам белгилаб олди.
ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Беларусь президенти Aлександр Лукашенко ва Россия президенти Владимир Путин телефон орқали мулоқот чоғида декабрь ойида учрашув ўтказишга келишиб олди. Бу ҳақда Беларусь давлат раҳбари матбуот хизматига яқин бўлган “Пул Первого” Telegram канали хабар берди.
“Президентлар келгуси алоқалар жадвалини ҳам белгилаб олди, декабрь ойида иттифоқ қурилишини амалга оширишнинг амалий масалалари ва иқтисодий масалаларни муҳокама қилиш учун учрашув ўтказишга келишиб олишди”, дейилади хабарда.
Таъкидланишича, президентлар телефон орқали Қирғизистонда бўлиб ўтадиган Евроосиё иқтисодий иттифоқи саммити кун тартибини муҳокама қилган.
“Халқаро кун тартиби ва вазият, қўшма ҳаракатларни мувофиқлаштириш муҳокама қилинди. Шунингдек, икки томонлама ҳамкорликнинг муҳим масалалари – импорт ўрнини босиш, иттифоқчи дастурларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди”, дейилади хабарда.
Шунингдек, томонлар гуманитар, хусусан, илм-фан соҳасидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратди.