Pantone институти 2023 йилнинг асосий рангини эълон қилди

© PantoneИнститут Pantone объявил главный цвет 2023 года
Институт Pantone объявил главный цвет 2023 года - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.12.2022
Oбуна бўлиш
Келгуси йилнинг ранги “кучли, қўрқмас ва илҳомлантирувчи” эканлиги таъкидланган.
ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Pantone ранг институти "Pantone 18-1750 Viva Magenta" – кармин қизилни 2023 йилнинг асосий ранги деб эълон қилди.
“Pantone 18-1750 Viva Magenta қизил ранглилар оиласидан келиб чиққан ва кошенилнинг (ҳашарот тури) қизил рангидан илҳомланган”, дейди институтнинг ижрочи директори Леатрис Эйземан.
Келгуси йилнинг ранги “кучли, қўрқмас ва илҳомлантирувчи” эканлиги таъкидланган.
“Бу соф қувончдан завқланувчи, тажриба ва ўзини чексиз ифода этишга ундовчи янги қизил ранг”, дейилади хабарда.
Pantone версияси бўйича йил рангини танлаш жараёни тенденциялар таҳлилини талаб қилади. Мутахассислар янги рангли ечимларни излаш учун дунёни ўрганади - бу кўнгилочар ва кино саноати, санъат тўпламлари ва янги рассомлар, мода, дизайннинг барча соҳалари, машҳур саёҳат йўналишлари, шунингдек, бутун сайёра ҳаётидаги янги жараёнларни ва ижтимоий-иқтисодий шароитларни ўз ичига олиши мумкин.
Pantone версияси бўйича йил ранги кўплаб соҳаларда, жумладан, мода, уй жиҳозлари ва саноат дизайни, шунингдек, маҳсулотни қадоқлаш ва график дизайн каби маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва сотиб олиш қарорларига таъсир қилади.
Янгиликлар лентаси
0