Ўзбекистон ва Россия спорт вазирликлари ҳамкорлик меморандуми имзолайди

© министерство развития спортаСостоялась встреча министров спорта Узбекистана и России
Состоялась встреча министров спорта Узбекистана и России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.12.2022
Oбуна бўлиш
Меморандум спорт соҳасида касбий таълим ва кадрлар тайёрлаш йўналишларида ҳамкорликка мўлжалланган.
ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Ўзбекистон Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Россия Спорт вазирлиги ўртасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган меморандум имзоланади.
Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган Ўзбекистон Республикаси ва РФ Ҳукуматлараро комиссиянинг учинчи йиғилиши доирасида Ўзбекистон спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икромов ва Россия спорт вазири Олег Матицин ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Спорт вазирлари учрашуви давомида икки мамлакат ўртасида спорт соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, спортчи ва мураббийлар ўртасида тажриба алмашиш тизимини такомиллаштириш ва юқори даражадаги спорт мусобақаларини ташкил қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Қайд этилишича, ташкил этиладиган тадбирлар доирасида Ўзбекистон Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Россия спорт вазирлиги ўртасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган меморандум имзоланиши режалаштирилган.
Имзоланадиган ҳужжатнинг асосий мақсади тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатдорлик асосида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида касбий таълим бўйича икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш бўлиб, ҳужжатда қуйидаги йўналишларда ҳамкорлик қилиш назарда тутилган:
жисмоний тарбия ва спорт соҳасида касбий таълимини, жумладан: илмий, услубий ва инновасион фаолият орқали ривожлантириш;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрлар тайёрлаш, шунингдек уларнинг малакасини ошириш ва касбий қайта тайёрлаш;
таълим дастурларини, давлат таълим стандартларини, шунингдек, таълим сифатини баҳолаш тизимларини такомиллаштириш;
махсус таълим эҳтиёжлари ва индивидуал имкониятларнинг хилма-хиллигини ҳисобга олган ҳолда кадрлар тайёрлаш.
Эслатиб ўтамиз, 1-2 декабрь кунлари Россия Ҳукумати раҳбари Михаил Мишустин амалий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турибди. У ерда бош вазири Абдулла Арипов билан биргаликда 2018 йилнинг 1-2 декабрь кунлари ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссия йиғилишида иштирок этади. Шунингдек, у Самарқандда Ўзбекистон - Россия бизнес-форумининг ялпи мажлисида сўзга чиқди.
Янгиликлар лентаси
0