Жиззахда яна бир Ўзбекистон-Россия технопарки очилиши мумкин

© Представительство Российской Федерациив Республике УзбекистанЗлыгостев Константин Николаевич, торговый представитель Российской Федерации в республике Узбекистан
Злыгостев Константин Николаевич, торговый представитель Российской Федерации в республике Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.12.2022
Oбуна бўлиш
Россиянинг Ўзбекистондаги савдо вакили Константин Злигостев Жиззах вилоятида технопарк яратилиши ҳақида гапирди.
ТОШКЕНТ, 2 дек – Sputnik. Самарқанддаги Россия-Ўзбекистон бизнес форумининг дастлабки натижаларини Россиянинг Ўзбекистондаги савдо вакили Константин Злигостев Sputnik мухбирига берган интервьюсида сарҳисоб қилди.
“Шубҳасиз, мамлакатларимиз президентлари томонидан белгилаб қўйилган кайфият бор ва бу кайфият Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси тадбиркорлари томонидан ҳеч қандай босимсиз, бажонидил баҳам кўрилмоқда”, деди у.
Россия Ўзбекистоннинг етакчи сармоявий ҳамкоридир. Икки мамлакат компаниялари саноат кооперацияси бўйича кенг кўламли лойиҳаларни амалга оширмоқда. Бизнес форум доирасида компания вакиллари томонидан бу борадаги истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди.
“Масалан, куни кеча Тошкент вилоятида жорий йил бошидан буён технопарк лойиҳасини ишлаб чиқаётган “Чирчиқ-Химград индустриал парки” вакиллари Россия бошқарув компаниясининг ҳозирда Жиззах вилоятида ҳам шундай технопарк яратиш режалари борлиги ҳақида хабар берди. Умид қиламизки, бу режалар ҳақиқий кўринишга эга бўлади, Жиззах вилоятида “Лада” автомобилларини йиғиш лойиҳаси бундан кейин ҳам муваффақиятли ривожланади, чунки бизнинг режаларимиз улкан”, деди Константин Злигостев.
Эслатиб ўтамиз, 1-2 декабрь кунлари Самарқанд шаҳрида Россия-Ўзбекистон бизнес-форуми бўлиб ўтди. Унда икки мамлакат вазирлик ва идоралари раҳбарлари, йирик корхоналар вакиллари иштирок этди.
Янгиликлар лентаси
0