https://sputniknews.uz/20221202/ispaniya-toshkentda-elchixona-ochishni-rejalashtirmoqda-30435517.html
Испания Тошкентда элчихона очишни режалаштирмоқда
Испания Тошкентда элчихона очишни режалаштирмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Испания Ўзбекистон билан иқтисодий, маданий-гуманитар ва таълим соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида Тошкентда... 02.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-02T15:10+0500
2022-12-02T15:10+0500
2022-12-02T15:10+0500
сиёсат
элчихона
ўзбекистон
испания
владимир норов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/631/16/6311696_0:269:3077:1999_1920x0_80_0_0_eaa8dcd0aa19299fe727c1877099060e.jpg
ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Испания Ўзбекистонда ўз элчихонасини очишни режалаштиряпти. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Вазирликнинг маълум қилишича, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов 1 декабрь куни Польшанинг Лодз шаҳрида Испания Қироллиги Ташқи ишлар, Европа Иттифоқи ва ҳамкорлик вазири Хосе Мануел Албарес Буено билан музокара ўтказган.Мулоқотда Ўзбекистон ва Испания ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари Ўзбекистон-Испания кўп қиррали ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилган. Норов Испаниянинг Тошкентда элчихона очиш режаларини қўллаб-қувватлаган.Вазирлар туризм, маданий-гуманитар ва таълим соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича ҳам фикр алмашган.
ўзбекистон
испания
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/631/16/6311696_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_b2deb7a2dbe37fe9078915e6f60a8cc9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, элчихона, ўзбекистон, испания, владимир норов
сиёсат, элчихона, ўзбекистон, испания, владимир норов
Испания Тошкентда элчихона очишни режалаштирмоқда
Испания Ўзбекистон билан иқтисодий, маданий-гуманитар ва таълим соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида Тошкентда элчихона очишни режалаштирмоқда.
ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Испания Ўзбекистонда ўз элчихонасини очишни режалаштиряпти. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди.
Вазирликнинг маълум қилишича, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов 1 декабрь куни Польшанинг Лодз шаҳрида Испания Қироллиги Ташқи ишлар, Европа Иттифоқи ва ҳамкорлик вазири Хосе Мануел Албарес Буено билан музокара ўтказган.
Мулоқотда Ўзбекистон ва Испания ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари Ўзбекистон-Испания кўп қиррали ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилган. Норов Испаниянинг Тошкентда элчихона очиш режаларини қўллаб-қувватлаган.
Ташқи иқтисодий алоқалар кўрсаткичларини ошириш, икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни фаоллаштириш, қўшма истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш, Ўзбекистон бозори имкониятларини ўрганиш мақсадида Испаниянинг етакчи компанияларининг мамлакатга ташрифини ташкил этиш юзасидан аниқ таклифлар кўриб чиқилган.
Вазирлар туризм, маданий-гуманитар ва таълим соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича ҳам фикр алмашган.