https://sputniknews.uz/20221202/biz-ozbekiston-tovarlari-evroosiyo-standartlariga-mos-kelishidan-manfaatdormiz--mishustin-30436794.html
Биз, Ўзбекистон товарлари ЕОИИ стандартларига мос келишидан манфаатдормиз – Мишустин
Биз, Ўзбекистон товарлари ЕОИИ стандартларига мос келишидан манфаатдормиз – Мишустин
Россия бош вазири Михаил Мишустин Самарқандда бўлиб ўтаётган Россия-Ўзбекистон бизнес-форумида нутқ сўзлади. 02.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-02T12:15+0500
2022-12-02T12:15+0500
2022-12-19T18:32+0500
михаил мишустин
абдулла арипов
самарқанд
еоии
ўзбекистон ва еоии
/html/head/meta[@name='og:title']/@content
/html/head/meta[@name='og:description']/@content
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/01/29637838_0:0:3194:1798_1920x0_80_0_0_2c12ab7d24963d668c5c79e0ced4567f.jpg
ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Россия Ўзбекистон товарлари Евроосиё стандартларига мос келишидан манфаатдор. Бу ҳақида Россия бош вазири Михаил Мишустин Самарқандда бўлиб ўтаётган Россия-Ўзбекистон бизнес-форумида маълум қилди, дея хабар берди Sputnik мухбири."Биз, келгусида ҳамкорликда иш олиб бориш учун Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан алоқаларини чуқурлаштириш зарур, деб ҳисоблаймиз. Бозор сиғими, иқтисодиётларнинг ўзаро боғланишининг саноат ва қишлоқ хўжалиги салоҳияти бўйича Иттифоқ етакчи минтақавий интеграция бирлашмаларидан бири ҳисобланади. У 190 миллионга яқин истеъмолчига эга. Айни дамда кузатувчи мақомига эга бўлган Ўзбекистон учун бу янги иқтисодий уфқлар очади. Тўлиқ ҳуқуқли аъзо бўлиш эса - янги йўналишлар бўйича тўғридан-тўғри кооперацион алоқаларни ривожлантириш учун кучли туртки беради.Биз Евроосиё иқтисодий иттифоқида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар хавфсизлиги ва сифатига жиддий эътибор берамиз. Буни таъминлаш учун Ягона техник регламентлар тизими ишлаб чиқилган. Унинг дунёда муқобили йўқ. Биз Ўзбекистон маҳсулотлари ҳам Евроосиё юқори стандандартларига кафолатланган равишда мос келишидан манфаатдормиз", - деди Мишустин. Эслатиб ўтамиз, Россия Федерацияси Ҳукумати раҳбари Михаил Мишустин 1-2 декабрь кунлари Ўзбекистонда амалий ташриф билан бўлиб турибди. Бош вазир Абдулла Арипов билан биргаликда Самарқанд шаҳрида ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссия йиғилишини ўтказади, ҳамда Россия-Ўзбекистон бизнес-форумининг ялпи мажлисида сўзга чиқади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/01/29637838_310:0:3039:2047_1920x0_80_0_0_7c4651e6e0a26eb3e8f76547e13c2f1d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
михаил мишустин, абдулла арипов, самарқанд, еоии
михаил мишустин, абдулла арипов, самарқанд, еоии
Биз, Ўзбекистон товарлари ЕОИИ стандартларига мос келишидан манфаатдормиз – Мишустин
12:15 02.12.2022 (янгиланди: 18:32 19.12.2022) Россия бош вазири Михаил Мишустин Самарқандда бўлиб ўтаётган Россия-Ўзбекистон бизнес-форумида нутқ сўзлади.
ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Россия Ўзбекистон товарлари Евроосиё стандартларига мос келишидан манфаатдор. Бу ҳақида Россия бош вазири Михаил Мишустин Самарқандда бўлиб ўтаётган Россия-Ўзбекистон бизнес-форумида маълум қилди, дея хабар берди Sputnik мухбири.
"Биз, келгусида ҳамкорликда иш олиб бориш учун Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан алоқаларини чуқурлаштириш зарур, деб ҳисоблаймиз.
Бозор сиғими, иқтисодиётларнинг ўзаро боғланишининг саноат ва қишлоқ хўжалиги салоҳияти бўйича Иттифоқ етакчи минтақавий интеграция бирлашмаларидан бири ҳисобланади. У 190 миллионга яқин истеъмолчига эга. Айни дамда кузатувчи мақомига эга бўлган Ўзбекистон учун бу янги иқтисодий уфқлар очади.
Тўлиқ ҳуқуқли аъзо бўлиш эса - янги йўналишлар бўйича тўғридан-тўғри кооперацион алоқаларни ривожлантириш учун кучли туртки беради.
Биз Евроосиё иқтисодий иттифоқида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар хавфсизлиги ва сифатига жиддий эътибор берамиз. Буни таъминлаш учун Ягона техник регламентлар тизими ишлаб чиқилган. Унинг дунёда муқобили йўқ. Биз Ўзбекистон маҳсулотлари ҳам Евроосиё юқори стандандартларига кафолатланган равишда мос келишидан манфаатдормиз", - деди Мишустин.
Эслатиб ўтамиз, Россия Федерацияси Ҳукумати раҳбари Михаил Мишустин 1-2 декабрь кунлари Ўзбекистонда амалий ташриф билан бўлиб турибди. Бош вазир Абдулла Арипов билан биргаликда Самарқанд шаҳрида ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссия йиғилишини ўтказади, ҳамда Россия-Ўзбекистон бизнес-форумининг ялпи мажлисида сўзга чиқади.