Биз муносабатларни тенг ҳуқуқлик ва ўзаро ҳурмат асосида қурамиз - Мишустин

© Sputnik / Дмитрий Астахов / Медиабанкка ўтишПремьер-министр РФ М. Мишустин провел совещание с вице-премьерами РФ
Премьер-министр РФ М. Мишустин провел совещание с вице-премьерами РФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.12.2022
Oбуна бўлиш
Россия географияси, маданияти ва маънавий қадриятлари бўйича яқин бўлган қўшнилар билан ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр.
ТОШКЕНТ, 2 дек – Sputnik. Россия Федерацияси дўст давлатлар билан ҳамкорлик учун очиқлигича қолмоқда, деди Россия Бош вазири Михаил Мишустин Самарқандда бўлиб ўтган Ўзбекистон - Россия бизнес-форумида.
Россия қўшнилари билан жумладан, Ўзбекистон билан ҳам ҳамкорликни ошириш учун ҳамма нарсага эга, деди Россия бош вазири.
"Мамлакатимиз дўстона давлатлар билан ҳамкорликка очиқлигича қолмоқда. Ўтган ўн йилликлар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, географияси, маданияти ва маънавий қадриятлари бўйича яқин бўлган Россия билан ўзаро ҳамкорликнинг афзалликларини тушунадилар. Кўп қиррали савдо-иқтисодий ва иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, энг яқин қўшнилар билан лойиҳа ва сармоявий ҳамкорлик қилиш учун учун бизда ҳамма нарса мавжуд.
Ўзбекистон ҳам ана шундай қўшнилардан бири. Биз муносабатларни тенг ҳуқуқлилик, ўзаро ҳурмат ва бир-биримизнинг манфаатларини ҳисобга олиш тамойиллари асосида қурамиз”, - деди Мишустин.
Россия Федерацияси Ҳукумати раҳбари Михаил Мишустин 1-2 декабрь кунлари Ўзбекистонда амалий ташриф билан бўлиб турибди. Бош вазир Абдулла Арипов билан биргаликда Самарқанд шаҳрида ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссия йиғилишини ўтказади, ҳамда Россия-Ўзбекистон бизнес-форумининг ялпи мажлисида сўзга чиқади.
Янгиликлар лентаси
0