Алишер Усмонов Россияда яна бир бор энг саховатли ҳомий бўлди

© Sputnik / Сергей ГунеевАлишер Усманов, архивное фото
Алишер Усманов, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.12.2022
Oбуна бўлиш
Усмоновнинг фан, таълим, маданият ва спортни ривожлантиришга, шунингдек, мамлакатдан ташқарида рус маданиятини тарғиб қилиш ва сақлашга қўшган ҳиссаси қайд этилди.
ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Aлишер Усмонов “Russian Creative Awards 2022”да “Йил ҳомийси” мукофотини олди. Маросимнинг ҳакамлар ҳайъати Усмоновнинг фан, таълим, маданият ва спортни ривожлантиришга, шунингдек, мамлакатдан ташқарида рус маданиятини тарғиб қилиш ва сақлашга қўшган ҳиссасини қайд этди.
Мукофот учун тақдимномада 2006 йилда у “Санъат, фан ва спорт” хайрия жамғармасини ташкил этгани, унинг мақсади ушбу соҳалардаги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, Россия ижодий соҳаларининг хориждаги обрўсини мустаҳкамлаш эканлиги таъкидланган.
“Russian Creative Awards” 10 та тоифа бўйича, жумладан, “Йил одами”, “Йил кашфиёти”, “Йил воқеаси”, “Йилнинг ижодий майдони”, “Рақамли лойиҳа”, “Таълим лойиҳаси” ва бошқалар бўйича топширилади.
Янгиликлар лентаси
0